Узбекистонлик хаво гимнастлари cirque du soleil шоусида иштирок этади — узбекистон

d183d0b7d0b1d0b5d0bad0b8d181d182d0bed0bdd0bbd0b8d0ba-d185d0b0d0b2d0be-d0b3d0b8d0bcd0bdd0b0d181d182d0bbd0b0d180d0b8-cirque-du-soleil-d188d0be Узбекистон

Узбекистонлик хаво гимнастлари cirque du soleil шоусида иштирок этади — узбекистон

Узбекистонлик Sky Angels тасмада хаво гимнастлари дуэти 3 март куни Лас-Вегасда (АКШ) булиб утадиган Cirque du Soleil — One Night for One Drop («Бир катра учун бир тун») хайрия шоусида иштирок этади. Бу хакда дуэт иштирокчиси Кристина Воробьёва «Газета. uz»га хабар килди.
Фото: fb. com/christophe. roullincircorama.
Якиндагина Монте-Карлодаги фестивалда цирк «Оскар»ини кулга киритган узбекистонликлардан ташкари, кеча доирасида акробатлар, гимнастлар, каскадёрлар, шунингдек махсус таклиф этилган мехмонлар — рэппер Redfoo, The Tenors гурухи, «Америкада иктидорлар бор-2016» танлови голиби Грейс Вандервол, Аргентинанинг Malevo ракс гурухи ва канадалик актёр Уильям Шенер иштирок этади. Лойихада 300 нафарга якин киши, жумладан, 63 артист бепул, кунгилли равишда иштирок этади.
Чипталар савдосидан тушган барча маблаглар ONE DROP («Бир катра») халкаро ташкилотининг хайрия дастурларига бориб тушади. Шоу 2013 йилдан буён утказиб келинаётган булиб, бу давр ичида 24 млн долларга якин маблаг йигилган.
ONE DROP — Cirque du Soleil асосчиси Ги Лалиберте ташаббуси билан ташкил этилган хайрия ташкилоти. Ташкилотнинг асосий максади — тоза ичимлик сувига булган эхтиёжни кондириш оркали кашшоклик устидан галаба козониш ва сув билан боглик масалалар буйича хабардорлик даражасини ошириш.

Оцените статью
Добавить комментарий