Узбеккосмос космик фаолиятни ривожлантириш билан шугулланади — узбекистон

Узбеккосмос космик фаолиятни ривожлантириш билан шугулланади — узбекистон

Узбеккосмос космик фаолиятни ривожлантириш билан шугулланади — узбекистон

Узбекистонда космик фаолиятни ривожлантириш тугрисидаги фармон лойихаси жамоатчилик мухокамаси учун эълон килинди.
Унда кайд этилишича, республика космик тадкикотлар ва технологияларни ривожлантириш учун амалий тажриба, интеллектуал ресурслар ва базавий космик инфратузилмаларга эга.
Вазирлар Махкамаси хузурида ташкил этилиши
режалаштирилаётган Космик тадкикотлар ва технологиялар агентлиги сохани назорат
килади. У космик сохани ривожлантириш ва ундан фойдаланиш жабхасида ягона
давлат сиёсати ва стратегик йуналишларни ишлаб чикиш ва амалга татбик этишга
жавобгар хисобланган давлат бошкарув органи булади.
«Узбеккосмос» агентлиги хузурида Илмий-техник ва экспертлик кенгашини ташкил
этиш режалаштирилмокда. Унинг таркибидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Мудофаа, Инновацион ривожланиш вазирликлари,
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри, Геология ва минерал
ресурслар давлат кумиталари, Фанлар академияси вакиллари урин олади.
2019 йил 1 февралга кадар «Космик фаолият тугрисида»ги конун лойихаси, 2018 йил 20 декабрга кадар — 2019-2029 йилларда космик фаолиятни ривожлантириш концепцияси лойихаси, 2019 йил 1 ноябрга кадар — 2019-2029 йилларда космик
фаолиятни ривожлантириш давлат дастури лойихаси ишлаб чикилади.
Концепция ва дастур лойихаларида юкори даражадаги саноат ва экологик хавфсизлик технологиялари кулланилган холда космик соха инфратузилмалари
объектларини куриш, шунингдек Узбекистон ва хориждаги ОТМ хамда укув марказларида
мутахассислар тайёрлаш масалалари урин олади.
Узбекистон талабалари ва мутахассисларини Европа хамда
Жанубий Осиёдаги космик укув марказларида укиш ва малака ошириш учун жунатиш
таклиф этилмокда. Бундан ташкари, 2019 йил 1 сентябрга кадар Тошкент давлат
техника университети, Узбекистон миллий университети ва Тошкент ахборот
технологиялари университетида «Амалий космик технологиялар» кафедралари ташкил
этилади. 2019 йил 1 сентябрдан эса Россиянинг ихтисослашган ОТМларида хар
йиллик кабул ва максадли таълим таъминланади.
Эслатиб утамиз, февралда президенти Шавкат Мирзиёев
Узбекистонда космик тадкикотлар ва технологияларни ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисидаги фармойишни имзолаган эди. Мазкур хужжатга биноан шакллантирилган комиссия миллий сунъий йулдош тармокларини яратиш, космонавтика муваффакиятларини жорий этиш ва соха учун кадрлар тайёрлаш, космик ва сунъий йулдош технологияларини жорий этиш буйича лойихаларга миллий ишлаб чикарувчилар ва молиявий маблагларни жалб килиш юзасидан таклифлар тайёрлаши лозим эди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.