Узбекнефтгаз ва газпром стратегик хамкорлик тугрисидаги битимни имзолади — узбекистон

Узбекнефтгаз ва газпром стратегик хамкорлик тугрисидаги битимни имзолади — узбекистон
Узбекистон бош вазири уринбосари — «Узбекнефтгаз» компанияси бошкаруви раиси Гуломжон Ибрагимов ва «Газпром» бошкаруви раиси Алексей Миллер 2 июнь куни Петербург халкаро иктисодий форуми-2017 доирасида компанияларнинг стратегик хамкорлиги тугрисидаги битимни имзолади.
Россия компанияси матбуот хизматининг хабар килишича, хужжатда Узбекистон худудида янги лойихаларни амалга оширишда томонларнинг узаро муносабатлари кузда тутилган. Жумладан газ инфратузилмалари объектларини реконструкция килиш, куриш ва улардан фойдаланиш; геологик разведка, углеводородларни казиб олиш, кайта ишлаш ва саклаш; автоном газлаштириш учун сикилган ва суюлтирилган табиий газдан фойдаланиш; республикани газ билан таъминлашнинг бош схемасини ишлаб чикиш белгиланган.
Эслатиб утамиз, апрель ойида икки компания «Газпром» томонидан 2018 йилдан бошлаб беш йил муддатга Узбекистондан 4 миллиард куб метр газ сотиб олиниши буйича шартнома хамда геологик разведка ишларини утказиш ва инжиниринг-инновацион ишларни ташкил этиш тугрисидаги келишувни имзолаган эди.
2016 йилда «Газпром» Узбекистондан сотиб олинган табиий газ хажми 6,2 миллиард куб метрни ташкил этди.
Комментарии 0