Венгрия тошкентда уз элчихонасини очди — узбекистон
Венгрия тошкентда уз элчихонасини очди — узбекистон
Узбекистон ташки ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Венгрия ташки иктисодий алокалар ва ташки ишлар вазири Петер Сиярто Тошкент шахридаги Венгрия элчихонасининг расмий очилиши хамда Элчихона биносида Венгрия ва Европа Иттифоки байроклари кутарилишига багишланган маросимда иштирок этдилар. Бу хакда ТИВ матбуот хизмати хабар килди.
Мазкур маросимда Венгрия Элчиси Петер Санто, Узбекистон ва Вегрия ТИВ рахбарлари нутк сузладилар.
Вазир Абдулазиз Камилов уз нуткида Венгрия делегациясини кутлар экан Венгрия Элчихонаси давлатларимиз уртасида якин ва манфаатли хамкорликни янада мустахкамлашда фаол богловчи бугин вазифасини бажаришига ишонч билдирди.
Вазир Петер Сияртонинг давлатларимиз уртасида дипломатик алокалар урнатилганининг 25 йиллигига тугри келган мазкур ташрифига Узбекистонда икки томонла муносабатлардаги мухим вокеа сифатида каралади. Ушбу ташриф дустлик, тенг хукуклилик ва узаро манфаатларни инобатга олиш рухидаги анъанавий ривожланаётган Узбекистон-Венгрия хамкорлигига жушкинлик беришга икки томнда хам кизикиш ва интилиш борлигини тасдиклайди.
Абдулазиз Камилов Венгрия делегатисиясининг Узбекистон Вазирлар Махкамаси, Ташки ишлар вазирлиги, Ташки савдо вазирлиги, Кишлок ва сув хужалиги вазирлиги, Инвестиция буйича Давлат кумитаси хамда Савдо-саноат палатаси рахбарияти билан бугун булиб утган конструктив ва самарали музокараларини мамнуният билан кайд этди. Мазкур учрашувлар давомида сиёсий, савдо-иктисодий, инвестицион ва гуманитар сохаларда икки томонлама муносабатларнинг хозирги холати ва истикболлари мухокама килинди.
«Ишонч билан айтишни истардимки, бугун биз Узбекистон-Венгрия муносабатлари тарихида янги сахифани очмокдамиз ва мамлакатларимиз уртасида узаро манфаатли ва самарали хамкорликни фаол илгари суриш буйича биргаликдаги фаолиятимизни давом эттирамиз», — деди Узбекистон ТИВ рахбари.
Комментарии 0