Владимир баенко футболчилар билан уйиндан бир кун олдин палов еймиз — узбекистон

Владимир баенко футболчилар билан уйиндан бир кун олдин палов еймиз — узбекистон

Владимир баенко: футболчилар билан уйиндан бир кун олдин палов еймиз — узбекистон

Жорий мавсум бошида «Бухоро» сафини тулдирган Владимир Баенко киска муддат ичида янги жамоасига мослаша олди. Якинда FootBoom портали кухна шахарликларнинг украиналик легионерини сухбатга тортиб, унинг Узбекистондаги фаолияти билан кизикиш баробарида, бошка мавзулардаги саволларига хам жавоб олишди.
— «Бухоро» сафига кишда кушилгандингиз. Хозирга келиб бир катор учрашувларда майдонга тушдингиз. Анча мослашиб олдингизми?
— Хаммаси кунгилдагидек. Мени бу ерда илик кабул килиб олишди. Шу боис хам муаммолар булмади. Шарт-шароитлардан тула коникяпман. Мураббийнинг талаби, махаллий одатлар ва уйин ритмини тезда тушуниб олдим. Тугрисини айтсам, мослашишим узим кутгандан хам тезрок амалга ошди.
— Иклим шароити кийинчилик тугдирмаяптими?
— Йук. Кунлар энди исий бошлади. Бунга кадар об-хаво худди Украинадаги каби эди.
— Узбекистон ва Украина футболи орасидаги тафовутни сездингизми?
— Ха, албатта. Биринчи фарки, бу ерда «Динамо» ва «Шахтёр» каби грандлар йук. Шунинг учун натижаларни олдиндан тахмин килиб булмайди. Жорий мавсумдаги учрашувлар клубларнинг кучлари деярли тенг эканини курсатмокда. Ракиб кайси жамоа булишидан катъий назар, ундан очко олиш мумкин. Хар бир учрашув турнир жадвалидаги холатингизга жиддий узгартириш киритиши тайин. Айтайлик, иккинчи уринда кетяпсиз. Кабул килиб олинган биттагина маглубият клубингизни етти ёки саккизинчи уринга тушириб юбориши хеч гап эмас.
— Уйинлар тезлиги кандай?
— Бизнинг мамлакатдаги каби тезкор, дея олмайман. Аммо айтайлик, Украина чемпионатида «Сталь»-«Зирка» учрашувида хам тезлик юкори эмас. Бирок «Шахтёр»нинг уйинига караб таккослайдиган булсак, украинлар бу борада анча устун. Умуман олганда эса, фарк унчалик катта эмас.
— Украина футболидаги каби куполликлар Узбекистонда хам кузатиладими?
ДАВОМИ

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.