Водийда футбол байрамлари уюштирилади — узбекистон

d0b2d0bed0b4d0b8d0b9d0b4d0b0-d184d183d182d0b1d0bed0bb-d0b1d0b0d0b9d180d0b0d0bcd0bbd0b0d180d0b8-d183d18ed188d182d0b8d180d0b8d0bbd0b0 Все новости

Водийда футбол байрамлари уюштирилади — узбекистон

Хабарингиз бор, 2015 йили Фаргона шахридаги “Истиклол” стадионининг очилишида Узбекистон ва Янги Зеландия ёшлар терма жамоалари уртасидаги учрашув утказилганди. Уша уйинда стадион мухлислар билан тулганди.
“Истиклол” уйингохида яна шундай аншлаг булиши мумкин. Аникроги, якин орада Фарогона Узбекистон олимпия терма жамоаси уртоклик учрашувини утказади. Ракиб сифатида Жанубий Корея ва Япония олимпия терма жамоаларидан бири танланиши мумкин. Шунингдек, Кукони латиф узбек футболининг ватани хисобланади. Бу ерда футболни жуда севишади. Бугун Фаргонадаги йигилишда УФФ Президенти Умид Ахмаджонов бу борада тухталиб утар экан, бу йил водийда, хусусан, Куконда узбек футболининг 105 йилиги кенг нишонланишини айтиб утди.
— Кукон шахри узбек футболининг ватани. Насиб килса, бу йил водийда футбол байрами уюштирамиз. Бу ерда халкаро талабларга жавоб берадиган шундай чиройли стадионлар барпо этилган. Бу стадионларда Олимпия терма жамоамиз иштирокида халкаро уртоклик уйинлари ташкил этилади. Бу водий ахли учун узига хос совга булади» — дейди У. Ахмаджонов.

Оцените статью
Добавить комментарий