Ха мен кучага мусулмонларни суйиш учун чиккандим — узбекистон

d185d0b0-d0bcd0b5d0bd-d0bad183d187d0b0d0b3d0b0-d0bcd183d181d183d0bbd0bcd0bed0bdd0bbd0b0d180d0bdd0b8-d181d183d0b9d0b8d188-d183d187d183 Все новости

«ха, мен кучага мусулмонларни суйиш учун чиккандим» — узбекистон

Лондон кучаларини кулида улкан пичок билан мусулмонларни улдириш тахдиди билан кезиб юрганда кулга олинган Англия фукароси устидан суд хукми укиб эшиттирилди. Бу хакида The National нашри хабар бермокда.
Июнь ойида жанубдаги Камбервел шахрида кулида катта пичок тутиб кучада одамларни тухтатиб «мусулмонмисан?» деб сурокка тутаётган 24 ёшли Микей Сейж хакида полицияга хабар килингач, у хибсга олинган.
У хибсга олинганда унинг ёнида 25 сантиметрлик пичок топилган. Сейж полицияга «мусулмонларни суйиш учун кучага чиккан»ини тан олган.
Сейж интервьюсида «имомнинг буйнидан суярдим ва Англия учун шахид булардим», деб даъво килган.
У икки кишини омма олдида мусулмонлиги учун пичок билан тахдид килганликда айбдор деб топилди. Сешанба куни Ички Лондон суди уни 2 йилу 3 ойга озодликдан махрум этди.
Полиция детективи Самуэл Кафферти вокеа аянчли якун топиши мумкин булганлиги хакида сузлади. «Бу каби жиноятларга бирор бир жамиятда жой йук» дейди у, «Сейж жамоатчиликка, хусусан, мусулмонлар жамоасига аник хавф тугдиради ва мен энди унда килмиши хакида мулохаза килишга жуда куп вакти борлигидан хурсандман».
Утган ойда эълон килинган Давлат департаменти статистикасига кура, Киролликда бундай жиноятлар сони бир йилда 29 фоизга ошган.

Оцените статью
Добавить комментарий