Хайрулла хамидов маколаси мистик ракам — узбекистон

d185d0b0d0b9d180d183d0bbd0bbd0b0-d185d0b0d0bcd0b8d0b4d0bed0b2-d0bcd0b0d0bad0bed0bbd0b0d181d0b8-d0bcd0b8d181d182d0b8d0ba-d180d0b0d0ba Узбекистон

Хайрулла хамидов маколаси: мистик ракам — узбекистон

Утган маколаларимиздан бирида узбек футболига таниш булиб улгурган 4 раками хакида гапиргандик. Аникроги, туртта сабаб келтиргандик терма жамоамизга оид хакикатларга. Хозир эса, бошка ракам хакида суз боради. Утган йили “Манчестер Юнайтед”нинг бошида куланка булган 6-ракам хакида!
Мустакиллигимиз узининг 26 йиллигига караб кетаётган бир пайтда, узбек футболидаги катта узгаришларни боскичларга булиб чикадиган булсак, уларнинг уртасида олти йилга булинган даврлар ётганини курамиз. Олти йил туладию, карс этиб уйготиб юборишади. Яхши тушми у, ё ёмон тушми, фарки йук. Уйготишади вассалом. Энди тан олишимиз керакки, инсоннинг уйгонишига одатда кандайдир каттик овоз ё уйкудан зерикиш сабаб булади. Бизнинг уйгонган онларимизга яхшилаб эътибор берсангиз, ундан сал олдин кандайдир шармандали натижа кайд этилган булади ё кандайдир кутилмаган ходисани карши олган буламиз. Келинг, гапни чузмайлик-да, мазкур мистик ракам хакидаги фактларимизни дастурхонга тукайлик.
1-давр
Узбек футболи деганда биринчи давр, шак-шубхасиз, Хиросимадаги афсонавий галабалар билан бошланади. Шартли равишда 1994 йилни узбек футболининг тугилган куни деб кабул килиб турамиз, демак. Кетди буёгига, эътибор беринг:
Икки йилдан сунг Осиё кубоги уйинларида “титратиб юборажак юрт ташрифи” кутилган лахзалар ва… Осиё чемпионатида гурух уйинлариданок уйга кайтганимиз. Бошланди, дермиди халиги фильмда?! Таркибимиз жуда кучли эди вахоланки. Бошка хеч бир мусобакада бу кадар кучли йигитлар жам булмаган, деб хисоблайман.
Хай, бунисига чидаш мумкиндир, ахир, тасодифлар хам бор-ку дунёда, деб узни овутармиз. Бирок, Франция-98 саралаш бахсларида кайд этилган муваффакиятсизликка нима дейсиз энди?! Кизиги шуки, мазкур омадсизлик у кадар шармандали булмагани учун хали уйгонишни истамадик.
2-давр
Илк уйгонишимиз ёмон булди аммо. Ливандаги 2000 йилда утказилган Осиё чемпионатида бир тепиб, краватдан агдариб юбориб уйготишди бизни. Японлар саккиз бор тепган булишса, саудлардан бешта тепки едик кузимизни очиш учун. Бу какшаткич зарбалархозирда “Пахтакор” метроси олдидаги бинони титратиб юборганди ушанда.
Хаммаси узгарди бирдан. Рахбариятдан тортиб мураббийлар штабигача. Э, ана боринг, футболчилар армияси хам бошка таркиб билан тузилди. Узгариш узини у кадар окламаган булиши мумкин, бирок юртимизга футбол шукухи кайтди. Терма жамоамиз уйинлари жиддийлашди. Клубларимиз халкаро майдонларда ракибларига карши муносиб уйнай бошладилар. “Пахтакор”нинг аср бошларида Осиё Чемпионлар Лигасида курсатган уйинлари эмасми стадионга мухлисларни окиб келишини таъминлаган? Ха, “Перузи”ю “Бек Теро”лар билан кечган беллашувлар футболимиздаги узгаришлар туфайли эди.
3—давр
Мистик ракам эсингизда-я?! 2006 йилги мундиалга кандайдир нотугри ёзилган шикоят хати туфайли бора олмадик. Натижалар у кадар аламли булмагандир, аммо маъмурий ишлардаги нуноклик халигача купчиликка тинчлик бермайди. 2005 йилнинг охирларидаги сирли ходисани очиш учун хазилакам харакатлар булмади. Хуллас, олти йиллик режа узини оклади ва 2006 йилдан узбек футболига янги узгариш даври кириб келди.
Узгариш хам турлича буларкан-да, а?! Кейинги узгаришлар бир клуб атрофида кечди – “Бунёдкор”. Буткул узгача лойиха эди. Терма жамоага дахли йук, лекин берадиган фойдалари бош жамоамизга бориб такаладиган лойиха аста-секин унутилаёзган футболнинг кайта тирилишига туртки бериб юборди. Ривалдою Вилянуэвага карши уйнаб, шунинг натижасида шаклланган “Пахтакор” таркиби бир катор етакчи йигитларни кашф этди. Бу эса, терма жамоамиз уйинининг жонланишига сабаб булди.
Ораликдаги яна бир узгариш хакида хам илик фикрлар билдириб кетсак. Бу на олдингидек рахбариятнинг узгариши, на чет элдан келган футболчилар хисобидан, на бир клуб атрофида амалга оширилган катта лойиха натижасида, балки биргина мураббийнинг футболга булган булакча карашлари боисидан келиб чиккан узгариш булди. Терма жамоа уйини чиройлашгани ва футболчилар рохатланиб уйнаётганидан хулосага келамизки, бу узгариш самаралирок ва табиийрок эди.
Сал эслаб утайлик, а?! Олти йиллик ораликда терма жамоамиз бир марта Осиё чемпионатида уйнаб кайтди, ЖАР-2010 саралашида олдингиларига караганда ёмонрок катнашди. Лекин бу холат уйгонишимизга кифоя килмас эди. Кандайдир катта вокеа талаб этарди. Талабларига биноан содир булди уша вокеа: Косимов урнига келган Абрамов миллий термамизни анчайин кучли холатга олиб чикканини хамма тан олади. Хатто бу мураббийдан хамманинг кунгли тук эди. Очкузлик курсин, икки кулни бир огизга тикиш хам куриб кетсинки, чиройли кетаётган ишлар аввал олимпиячиларимизнинг ютиб турган уйинни бой беришлари натижасида Олимпиададан курук колишлари билан тугади, сунг мундиалнинг учинчи боскич илк уйинида Эронга бой берилган аламли бахс юракларни тилка-пора килди. Бутунлай хужумкор футбол курсатган холда енгилиш азобини биринчи марта хис килдик ушанда. Лекин начора, Абрамовни ишдан олишди. Нега, дейсизми, ОЛТИ ЙИЛ тулганди-да… Кандайдир мистика борга ухшайдия бу ракамда?!
4—давр
Кейин нималар булганини биласиз. Ёзиш учун жой ажратиш шартмас менимча. Бу даврда узбек футболидан кура Месси-Роналду тукнашуви кизикрок кечди. Купрок шуни томоша килишди узбек мухлислари. Ораликда иккита мураббий келди. Абрамовнинг урнини олган Косимов бу олти йиллик ичида яхши ва ёмон кунларни бошдан утказди. Иш узи ёзишгача келган аризаси ва пичок суякка кадалган Шимолий Кореядаги уйин билан тугади. Мураббий урнига Бабаян ташрифи!
Олти йилни тулдириб берувчи натижалардан хабардорсиз, албатта. Хозирда термамизнинг мундиалга чикишга имконияти хам бордек. Уз кулида турган икки уйинни ютса – булди, хамманинг овози учади. Лекин, шум кисмат бизга хув юкоридаги узгаришга олти йил тулажаклигини айтмокда-да, нима киламиз энди?!
5-давр..?
Хайрулла ХАМИДОВ, «Эрудит Спорт» газетаси.

Оцените статью
Добавить комментарий