Хакамнинг эл-класикодаги бахсли карорлари тахлил — узбекистон

d185d0b0d0bad0b0d0bcd0bdd0b8d0bdd0b3-d18dd0bb-d0bad0bbd0b0d181d0b8d0bad0bed0b4d0b0d0b3d0b8-d0b1d0b0d185d181d0bbd0b8-d0bad0b0d180d0be Узбекистон

Хакамнинг эл-класикодаги бахсли карорлари (тахлил) — узбекистон

Испания чемпионатининг 33-тури доирасида булиб утган «Реал» ва «Барселона» уртасидаги уйинни бошкарган Эрнандес Эрнандеснинг баъзи карорлари катор мухокамаларга сабаб булди. Испаниянинг «MARCA» нашри хакамнинг 5та карорини тахлил килиб чикди.
Рамоснинг четлатилиши
Бахснинг 78-дакикасида Серхио Рамос майдондан четлатилганидан кейин «Мадрид» майдонда 10 киши булиб колди. Собик хакам Хуан Андухар Оливер ушбу вазиятга куйидагича изох берди:
«Бу Мессига нисбатан хавфли фол эди. Рамос тупни олиб куйиш максадида ракибга нисбатан тик оёк билан сакради. Шубхасиз, бу ерда тугридан-тугри кизил карточка эди».
Каземиронинг четлатилмаслиги
«Барселона» футболчилари хакамдан Каземирони майдондан четлатишни сурашди.
«Уйиннинг 12-дакикасида футболчи Мессига карши фол учун дастлабки сарик карточкани олди. Бу яккол «сарик». 45-дакикада бразилиялик футболчи «Барселона» карши хужумга утаётганида Мессига нисбатан коидабузарлик учун иккинчи карточкани олиши керак эди. Эрнандес Эрнандес хатога йул куйди, у Каземирони майдондан четлатиши керак эди», – деди Андухар Оливер бу вазият юзасидан.
Марселонинг четлатилмагани
Бахснинг 20-дакикасида Месси Марсело билан тукнашувдан кейин майдонга ётиб колди.
«Марсело тупга сакраш пайтида тирсагини юкорига кутарди. Эрнандес Эрнандес бразилиялик футболчини майдондан четлатилиши мумкин эди. Ушбу вазиятдан кейин аргентиналик уйинчининг огзидан анча кон окди», – деди Андухар Оливер.
Каземиронинг голи
Учрашувнинг 28-дакикасида Каземиро хисобни очди. Андухар Оливернинг фикрича, Марселонинг узатмасидан кейин Рамос зарба бераётганида офсайдда эмас эди. Шу боис, гол хакли равишда инобатга олинди.
Роналдуга нисбатан коидабузарлик учун белгиланганман пенальти
Иккинчи дакикадаёк Умтити оёги билан жарима майдончаси ичида Криштианунинг оёгига тегди. Ушбу вазиятда хакам тугри карор кабул килди. Боиси, пенальти белгилаш учун етарли контакт булмади.

Оцените статью
Добавить комментарий