Халкаро пресс-клуб уз фаолиятини давом эттиради — шерзод кудратхужаев — узбекистон

Халкаро пресс-клуб уз фаолиятини давом эттиради — шерзод кудратхужаев — узбекистон
Халкаро пресс-клуб раиси Шерзод Кудратхужаев узининг Facebook-сахифасида клуб фаолияти хеч качон тухтамагани ва у уз ишини давом эттиришини маълум килди.
Мазкур хабар катор ОАВларда клуб фаолияти Узбекистон бош вазири томонидан танкид остига олингани хамда ХПК йигилишлари эндиликда телевидение оркали жонли эфирга узатилмаслиги тугрисидаги хабарларга жавоб булди.
«Битта кичик вокеа атрофида Халкаро пресс клуб ва Узбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолияти доирасидан чикиб кетаётган асоссиз гап сузлар таркатилиб, нотугри талкин килинмокда», — деб ёзди Шерзод Кудратхужаев.
«Узбекистон Республикаси Бош вазири А. Н.Арипов Халкаро пресс клуб ташкил булганидан то шу кунгача уни куллаб-кувватлаб келмокда. Ташкилий масалаларни хал этишда якиндан ёрдам курсатмокда. Бирок иш жараёни доим хам текис ва силлик кечмайди. Шундай алохида холатлардан мамлакатда демократия ислохотлари тухтагани, суз эркинлиги поймол килинаётгани хакида глобал хулосалар килиш мутлако нотугри ва уринсиздир».
Шу кунларда интернетда ута фаол мухокама килинаётган ушбу мавзу локал характерга эга эди. Ва уни жамиятимизда кечаётган бошка ислохотларга соя солади деб талкин килиш асоссиздир, дея кушимча килди у.
Халкаро пресс-клуб апрель ойида нодавлат нотижорат ташкилот сифатида руйхатга олинган. Унинг йигилишлари сунгги вактларда жонли эфирга узатилмокда, уларда вазирлар, хокимлар, турли ташкилот ва компаниялар, шунингдек халкаро тузилмалар вакиллари чикиш килмокда.
Комментарии 0