Халкаро саноат ярмаркаси дирекцияси тугатилди — узбекистон

Халкаро саноат ярмаркаси дирекцияси тугатилди — узбекистон
«Халкаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржа дирекцияси» давлат корхонаси тугатилди. Бу Узбекистон Президентининг 31 июлдаги Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини янада ислох килиш тугрисидаги карорида кузда тутилган.
Хужжатда кайд этилишича, утказилган тахлиллар Дирекция фаолиятини ташкил этишнинг амалдаги тартиби давлат ва корпоратив харидларнинг очиклиги ва шаффофлигини лозим даражада таъминламаётлигини курсатди.
Хусусан, тендерлар утказмасдан тугридан-тугри шартномалар асосида Кооперация биржаси доирасида асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, кайта ишланган хом ашё ва материалларнинг харидини амалга оширишга имкон берувчи амалдаги тартиб турли хил коррупция куринишлари, шу жумладан, олдиндан белгиланган етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш максадида биржалардан фойдаланиш учун шароит яратмокда.
Кургазма-ярмарка тадбирларини утказишнинг тартиб-таомиллари, энг аввало, кичик бизнес субъектларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш учун давлат ва корпоратив буюртмаларни олишга булган имкониятларини, окибатда, соглом ракобат мухитини янада ривожлантиришни лозим даражада таъминламаяпти.
Дирекция томонидан тузилган шартномаларни тахлил килиш ва улар асосида тегишли лойихаларни Махаллийлаштириш дастурига киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш, махаллий хом ашё базасида тайёр махсулотларни махаллийлаштиришни кенгайтириш учун саноат кооперациясининг роли ва ахамиятини ошириш буйича асосий вазифалар амалда бажарилмаган.
Шартномаларни руйхатга олишнинг самарасиз тизими, тузилган шартномалар ижросини назорат килишнинг таъсирчан механизмлари мавжуд эмаслиги аксарият холларда кабул килинган шартнома мажбуриятлари ва тасдикланган тармок жадвалларининг бажарилмаслигига сабаб булмокда.
Хужжатда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини тубдан такомиллаштириш буйича, шу жумладан, Узбекистон Республикаси Лойиха бошкарувининг ягона миллий ахборот тизими доирасида давлат харидлари ягона ахборот порталини хамда ресурслар ягона миллий маълумотномасини яратиш оркали уларнинг очиклиги ва шаффофлигини ошириш буйича чора-тадбирлар ишлаб чикиш кузда тутилган.
Бундан ташкари, «Узэкспомарказ» Миллий кургазма мажмуасининг кургазма-ярмарка фаолиятини янада ривожлантириш буйича таклифлар тайёрланиши лозим.
Комментарии 0