Хасанали кодиров блогида футболимиз афсонаси — узбекистон

Хасанали кодиров блогида: футболимиз афсонаси — узбекистон

“Узбекистон футболи” газетасининг 01.12.2016 санасидаги 45-сонида Зафаржон Косимовнинг Миржалол Косимов билан булган хос сухбати босилиб чикибди. Бу макола дарров диккатимни тортди. Миржалол Косимов утмишдаги Абдураимов, Красницкий, Ан, Фёдоров, Шквирин сингари уйинчиларимиз каби футболимиз афсонаси булган ва шундай футболчи булиб колади хам. Фёдоров, Красницкий, Тазетдинов, Рахматуллаев кайта тирилиб келиб, интервью бера олишмайди. Табаррук ёшга чиккан Биродар Абдураимов хам биз учун ганимат булиб колганлар. Кани эди, улар матбуот бетида тез-тез куриниш бериб турсалар, бугунги футболимизга бахо бериб турсалар кани эди. Нуроний одам сузидан нур ёгилиб турарди. Мутахассис сифатида доимий тарзда уйинларимизни тахлил килиб, футболимизда содир булаётган вокеаларга уз муносабатларини билдириб турсалар, хотираларини ёзиб турсалар кани эди. Нур устига аъло нур булар эди. Лекин у киши жим юрибди. Шквириндан бундай харакатни, ОАВда фаолликни кута олмаймиз. Чунки у мураббийликнинг авж палласида ишламокда. Одоб сакламокда. Ундан гап сураманг. Иш суранг.
МАГЗИ БОШКА
Улар сафидаги Миржалол Косимовга нисбатан муносабатимиз узгача. Бу кишининг футболчилик даври доим эъзоз билан хотирамизда яшайди. Терма йигинларига биринчи булиб етиб келишлари эсингиздами? Агамурадов уни асосий таркибга туширмаслиги-чи, бутун стадион бир овоздан Мир-жа-лол деб бакиришлари-чи, булар бир давр эмасмиди? У катнашган терма уйинларини эсдан чикармаймиз. Шацких товук улатига ухшаган бир нимани бахона килиб Хитойда утган Осиё кубогига бормагани-чи, хамма учун терма жамоамиз сафида уйнаш олий шараф булиб турган бир пайтда, хужумчининг ОКда уйнашдан бош тортгани эсдан чикармикан? Суюкли сардоримиз йигитларни Хитой майдонларига бошлаб тушишларини, жаримадан гол уришларини эъзозлаб эслаймиз.
Давоми Хасанали Кодиров блогида.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.