Хитой чемпионатида тп сурган збекистонлик барча футболчилар — збекистон

Хитой чемпионатида тўп сурган ўзбекистонлик барча футболчилар — Ўзбекистон
Хитой супер-лигасида ОФКга аъзо 10та мамлакат (Австралия, Иро?, Эрон, Япония, КХДР, Жанубий Корея, Ливан, Филиппин, Сурия ва Ўзбекистон) фу? аролари ўйнашган. Айни пайт бу чемпионатда легионерларга нисбатан «4+1» лимити амалда. Яъни ОФК таркибидаги мамлакат футболчиси учун битта кафолатланган ўрин бор.
Олдинлари Хитой чемпионати бу? адар кўп тилга олинмасди. Лекин охирги 12 ой ичида? аммаси тубдан ўзгариб кетди. Эндиликда хитойликлар катта мабла? эвазига жа? он даражасидаги мураббий ва футболчилар хизматидан кенг фойдаланишяпти. Сўнгги я??ол мисол сифатида «Зенит»да ўйнаган бельгиялик и? тидор эгаси Аксель Витцелнинг «Ювентус» таклифини рад этиб, Фабио Каннаваро бошчилигидаги «Тянь-цзинь Цюаньцзянь» клуби сафига? ўшилганини айтишимиз мумкин.
Бундай ўтишларни кейинги 2 ой давомида? али кўплаб кузатишимиз мумкин. 2016 йилнинг сўнгги кунлари «Краснодар»дан «Шанхай СИПГ»га ўтган Одил А? медов шуб? асиз, Хитой чемпионатида тўп сурадиган энг маш? ур ўзбекистонликдир, лекин у биринчи вакилимиз эмас. Хуллас, 2009 йилдан буён Хитой футболи олий дивизионида 17 нафар ўзбекистонлик футболчи фаолият юритишга улгурди. Демак, Одил бу борада 18-вакилимиз? исобланади. Энди А? медовдан олдин Чин юртига юзланган йигитларимизнинг у ердаги фаолиятларига бир назар ташлаймиз.
Александр Клецков (2009, 2010). 1985 йилнинг 27 сентябрида ту? илган. 2006 йили Ўзбекистон миллий жамоасига? ам жалб этилган? имоячи мавсум-2009да «Пахтакор»дан Хитойнинг «Жиангсу Сунин» клубига ўтганди. Яна бир йил сўнг эса, «Пахтакор» уни «Тьянжин Теда»га сотди.
Статистикаси : «Жиангсу Сунин» да (2009 йил): 22та ўйин, 5та гол, 8та сари? карточка . «Тьянжин Теда» да (2010 йил): 13та ўйин, 1та сари? карточка . Клецков 2013 йилнинг 13 июлида Туркиянинг «Ордуспор» клуби билан «1}1» кўринишида шартнома тузди, лекин трансфер кейинчалик бекор? илинди. Шундан сўнг унинг фаолиятида паса-йиш юз берди.
Факт. Transfermarkt. co. uk сайтида Клецков? а?ида берилган шахсий маълумотларга кўра, «Пахтакор» 2010 йили футболчини «Тьянжин Теда»га 200 минг евро эвазига берган ва 2011 йили 250 минг евро тўлаб, ортга? айтарган.
Алексей Николаев (2009). 1979 йилнинг 5 сентябрда ту? илган. 2002-2008 йилларда миллий жамоа шарафини? имоя? илган. Мавсум-2008ни «Бунёдкор»да ўтказган Николаев кейингисини Хитойда бошлади. «Шенжен Руби» (айни пайт «Шенжен»)?имоячи учун профессионал фаолиятидаги 6-жамоа эди. Биро? унинг Хитой жанубидаги ўйинлари ёдда? оларли чи??ани йў?.
Статистикаси : «Шенжен Руби» да (2009 йил): 27та ўйин, 8та сари? карточка . Маълумот ўрнида айтиш керак, бу жамоа 2012 йилдан буён Хитой 1-дивизионида ўйнамо? да. «Шенжен»ни айни пайт маш? ур Свен-Ёран Эрикссон бош? армо? да.
Садриддин Абдуллаев (2009). 1986 йилнинг 11 июнида ту? илган. Тан олиш керак, «Пахтакор» Хитой чемпионатига футболчи етказиб берувчи асосий ўзбек клубидир. 2009 йили «шерлар»нинг яна бир вакили — ярим? имоячи Садриддин Абдуллаев? ам Чин ўлкасини бир айланиб келди. Айни ва? т таркибида Анзур Исмоилов? аракатланаётган «Чанчун Ятай» ўзбек футболини биринчи бўлиб, айнан Садриддин Абдуллаев ор? али кашф этганди.
Статистикаси : «Чанчун Ятай» да (2009 йил): 9та ўйин, 2та гол. 2010 йилги мавсумни? ам шу жамоада бошлаши кутилган Садриддин кутилмаганда, «Локомотив»га? айтганди. У 2015 йили Малайзиянинг «Т-Тим» клуби сафида? ам ўйнади.
Зайниддин Тожиев (2009). 1977 йилнинг 21 июнида ту? илган. «Пахтакор» Клецковни «Жиангсу Сунин» клубига сотган ўша 2009 йили Тожиевлар тўн? ичини «Тьянжин Теда»га юборганди. Биро? ва? тида клипларда? ам суратга тушган? ужумчи Хитойда кўп ушланиб? олмади.
Статистикаси : «Тьянжин Теда» да (2010 йил): 13та ўйин, 2та гол. Зайниддин 2010 йилга келиб,?озо? истонда Шимкентнинг «Ордабаси» клуби шарафини? имоя? илди. Айтганча, у Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Словакия, Озарбайжон ва Иордания термалари дарвозасини иш? ол этган.
Фар? од Тожиев (2010). 1986 йилнинг 9 апрелида ту? илган. Тожиевлар кенжаси? ам Хитойда айнан «Тьянжин Теда» учун ўйнади. ЖЧ-2010 саралаш бос? ичи доирасидаги битта ўйинда? атар термаси дарвозасига 3та гол урган футболчи дар? ол хориж клублари эътиборига тушганди.
Статистикаси: «Тьянжин Теда» да (2010 йил): 4та ўйин (170 да? и?а), 2та сари? карточка . Дарво? е, Фар? од 2015 йили Малайзиянинг «Т-Тим» жамоасида Садриддин Абдуллаев билан бирга ўйнади.
Ас? ар Жадигеров (2010). 1980 йилнинг 5 январида ту? илган. Ва? тида «Андижон» клубининг фахри ва рамзи? исобланган Жадигеров 2010 йили «Пахтакор»да кўриниш берди. Биро? Тошкент клуби шу йилнинг ўзида уни Хитойга жўнатди — «Нанчанг Хенгюан»га. Ас? арнинг Чин юртида ўйнаб кетолмаганига сабаб сифатида унда хал? аро тажриба оз бўлганини айтиш мумкин.
Статистикаси : «Нанчанг Хенгюан» да (2010 йил): 19та ўйин, 2та гол . Жадигеров кейинчалик яна бир марта легионер ма? омини олиб, 2012 йили Таиланднинг «Бурирам Юнайтед» клубига борди.
Ислом Иномов (2010). 1984 йилнинг 30 майида ту? илган. Ислом Иномов Хитойда атиги ярим мавсум ўйнаб? айтган футболчиларимиздан яна биридир. У 2010 йилнинг биринчи ярмида «Насаф» сафида тўп сургач, ёзда «Лиаонинг Вовин» клуби билан шартнома тузганди. Биро? тез орада ортга? айтиб, мавсум-2011ни «Бунёдкор» футболчиси сифатида бошлади.
Статистикаси : «Лиаонинг Вовин» да (2010 йил): 13та ўйин, 2та сари? карточка. Исломнинг 2005 йили Тбилисининг «Локомотив» жамоасида? ам тўп сурганини ало? ида таъкидлаш ўринли.
Анзур Исмоилов (2011). 1985 йилнинг 21 апрелида Самар? андда ту? илган. Анзур Исмоиловни? озиргача Хитой чемпионатида тўла? онли ўйнаб кетган ўзбекистонлик энг кучли футболчи сифатида таърифласак мубола? а бўлмайди. Миллий жамоамиз? имоячиси 2011 йилнинг 7 февралида «Чанчун Ятай» сафига? ўшилгани бўйича? амон ўша ерда. У алла? ачон ўз клубининг асосий ўйинчилари? аторига кирган.
Статистикаси : «Чанчун Ятай» да (2011-…): 161та ўйин, 11та гол, 25та сари? карточка. Эътиборли тарафи, Анзур Хитой чемпионатида доимо марказий? имоячи сифатида ўйнасада,?али бирор марта? изил карточка олмади. Умуман, у «Ятай»даги фаолияти давомида жами 10 нафар бош мураббий билан ишлади.
Элдор Магдеев (2011). 1984 йилнинг 11 апрелида ту? илган. Сўнгги йилларда ўзига Ўзбекистондан клуб топиши? ам? ийин бўлиб? олган Элдор мавсум-2011да Хитойда «Циньдао Жонун» шарафини? имоя? илганди. Чин юртига ижара келишуви асосида борган ярим? имоячи жами 11та ўйинда майдонга тушганидан сўнг яна «Пахтакор»га? айтди.
Статистикаси : «Циньдао Жонун» да (2011 йил): 11та ўйин. Энг ачинарлиси, шу-шу ўта тезкор ва ма? оратли Элдорни катта клубларда бош-?а кўрмадик.
Мурод Холму? аммедов (2011). 1990 йилнинг 23 декабрида ту? илган. Сўнгги мавсумларни Жиззахнинг «Сў? диёна»сида ўтказган Мурод Хитой клублари билан муста? кам ало? ага эга «Пахтакор» агентлари ёрдамида 2011 йили «Дальян Шайд» аъзосига айланганди.
Статистикаси : «Дальян Шайд» да (2011 йил): 4та ўйин (309 да? и?а), 2та сари? карточка. Тан олиш керак, Мурод охирги ва? тларда Жиззах клубида катта? ажмда иш бажарди ва олий лигадаги голлари? исобини? ам очди.
Камолиддин Тожиев (2011-2013). 1983 йилнинг 3 майида ту? илган. Бир оиланинг 3 нафар вакили Хитойда тўп суриши — ажойиб? олат. Аввал акаси — Зайниддин, кейинро? эса укаси — Фар? одни Тошкентдан Хитойга кузатган Камолиддиннинг ўзи 2011 йили сафарга отланди ва «Жиангсу Сунин» футболчисига айланди. Му? ими, ўртанча Тожиев Хитойдаги фаолияти бир йилга? ам етмаган акаси ва укасидан фар? ли равишда, 2013 йилга? адар легионер ма? омини са? лаб? олди.
Статистикаси : «Жиангсу Сунин» да (2011-2013): 70та ўйин, 2та гол.
Азиз Ибрагимов (2011-2012). 1986 йилнинг 21 июлида ту? илган. Словакия ва Чехия чемпионатларида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик футболчи? исобланган Азиз 2011 йили Хитойга йўл олди. У «Циньдао Жонун»да 2 мавсум давомида ба? оли? удрат тўп суриб, Хитойда нисбатан яхши таассурот уй? отган ўзбекистонликлардан бири бўлди.
Статистикаси : «Циньдао Жонун» да (2011-2012): 39та ўйин, 4та гол, 5та сари? карточка. Умуман, Ибрагимов 2007-2014 йиллар орали? ида хорижда риз? терди. Охирги мавсумда эса «Бухоро»нинг бош тўпурари бўлди.
Егор Кримец (2013, 2016-…). 1992 йилнинг 27 январида ту? илган.?озирги Ўзбекистон миллий жамоасининг асосий? имоячиларидан бири? исобланган «Пахтакор» тарбияланувчиси 2013 йилнинг 25 январида «Пекин Гуоан» сафига? ўшилди — ижара? у?у? и асосида. Ўша йили унинг клуби супер-лигада 3-ўринни банд этди. 2016 йилнинг 11 январига келиб, хитойликлар бўйдор марказий? имоячини яна ижара келишуви бўйича таклиф этишди. Бу сафар унинг шартномаси 2 йилга мўлжалланди.
Статистикаси : «Пекин Гуоан» да (2013, 2016-…): 37та ўйин, 4та гол, 11та сари? карточка.
Шавкат Муллажонов (2013). 1986 йилнинг 19 январида ту? илган. Ўзи учун жуда муваффа? иятли кечган Осиё кубоги—2011дан кейин легионер ма? омини олган Шавкат Муллажонов Я? ин Шар? мамлакатларидаги фаолиятидан сўнг 2013 йили осмонўпар юртнинг «Лиаонинг Вовин» жамоасида? ам ёмон кўрингани йў?. Лекин бу мамлакатда бир йилдан орти? ушланиб? олмади.
Статистикаси : «Лиаонинг Вовин» да (2013 йил): 20та ўйин, 4та сари? карточка.
Шерзод Каримов (2013). 1989 йилнинг 26 январида ту? илган. Ўз ва? тида ФИФА сайти томонидан? ам ало? ида ма? талган фар? оналик и? тидор эгаси Хитойда ярим мавсумлик «хизмат сафари»да бўлиб? айтган «пахтакорчилар»дан бири? исобланади. Айни пайт эса «Пахтакор»да аввалги мав? есини тиклашга уринмо? да.
Статистикаси : «Циньдао Жонун» да (2013 йил): 6та ўйин (142 да? и?а), 2та сари? карточка.
Артём Филипосян (2014). 1988 йилнинг 6 январида ту? илган. Маълум муддат Ўзбекистон миллий жамоасига? ам жалб этилган? имоячи «Бунёдкор»даги 2 йиллик фаолиятидан сўнг мавсум-2014нинг ярмини Хитойнинг «Лиаонинг Вовин» жамоасида ўтказди.
Статистикаси : «Лиаонинг Вовин» да (2014): 4та ўйин (285 да? и?а), 4та сари? карточка. Артём айни пайт жаро? атини даволатмо? да.
Игорь Сергеев (2016). 1993 йилнинг 30 апрелида ту? илган. Самвел Бабаян? ўл остидаги Ўзбекистон миллий жамоаси асосий таркибидан му? им жой олаётган? ужумчи ўтган йилнинг ёзида «Пахтакор» томонидан «Пекин Гуоан»га ижара асосида юборилди ва декабрда яна Тошкент жамоасига? айтди.
Статистикаси : «Пекин Гуоан» да (2016 йил): 14та ўйин (700 да? и?а), 1та гол. Игорь 16 октябрь куни «Чанчун Ятай»га бой берилган ўйин — (1:2)нинг 18-да? и?асида Ю Дабао узатмасидан сўнг гол уриб,?исобни очганди. Айтиш ўринли, клуб мураббийи Ксие Фенг ягона? ужумчи тактикасидан фойдаланиб, асосан Бурак Йилмазга ишонч билдирди.
Одил А? медов (2017-…). 1987 йилнинг 25 январида ту? илган. Анзур Исмоиловни? исобга олмаса, Хитой клублари? еч бир синовсиз, ўзи талабгор бўлиб сотиб олган ўзбекистонлик биринчи футболчи айнан Одил А? медовдир. Бразилиялик Халк учун 55,8 миллион евро, унинг яна бир? амюрти Оскар учун янада кўпро? тўлаган «Шанхай СИПГ» Одил А? медовни ўз таркибида кўриш учун Сергей Галицкийга тегишли «Краснодар» жамоасига 7 миллион евро берди (айрим манбаларда трансфер ба? оси 8 млн. евро эканлиги ёзилмо? да).
Комментарии 0