Хитой илк бор инновациялар буйича дуннинг 25 давлати руйхатига кирди — узбекистон

d185d0b8d182d0bed0b9-d0b8d0bbd0ba-d0b1d0bed180-d0b8d0bdd0bdd0bed0b2d0b0d186d0b8d18fd0bbd0b0d180-d0b1d183d0b9d0b8d187d0b0-d0b4d183d0bd Узбекистон

Хитой илк бор инновациялар буйича дунёнинг 25 давлати руйхатига кирди — узбекистон

Швейцария, Швеция, Буюк Британия, АКШ, Финляндия ва Сингапур давлатлари инновациялар сохасида жахон етакчилигини саклаб колмокда. Бу хакда Жахон интеллектуал мулк ташкилоти (ЖИМТ) шафелиги остида тайёрланган Глобал инновация индекси 2016 хисоботида суз боради, дейилади БМТ Янгиликлар маркази хабарида.
Жорий йилда энг юкори рейтингга эга 25 давлат гурухидан Хитой хам жой олди. Хитой Глобал инновация индексини узгаришсиз бошкариб келаётган энг ривожланган давлатлар гурухидан урин олган биринчи уртача даромадли давлатга айланди. Россия мазкур руйхатда 43-, Украина -56-, Арманистон -60-, Грузия -64-, Козогистон -75-, Беларусь -79- ва Озарбайжон -85- уринни эгаллади.
Инновацияларга килинган инвестициялар узок муддатли истикболда иктисодий усиш суръатини оширишнинг энг мухим шартларидан хисобланади, — деди ЖИМТ бош директори Фрэнсис Гарри.
Глобал инновация индекси рейтингига киритилган 25 давлатнинг 15 таси Европада жойлашган. Швейцария олтинчи йилдан буён мазкур руйхати етакчилигини узида саклаб келмокда. Ундан кейинги уринларни эса Швеция ва Буюк Британия банд этган.
Марказий ва Жанубий Осия давлатларига эса рейтингда факатгина 66- уринни эгаллаб турган Хиндистонга насиб этди. Ундан кейинги погонада Козогистон кайд этилган.
128 мамлакат киритилган хисоботда (Узбекистон рейтингдан жой олмаган) 84 курсаткич буйича вазиятга бахо берилган. Бунда нафакат инновацион салохият, балки аник натижалар хам бахоланади.

Оцените статью
Добавить комментарий