Хмт узбекистон билан хамкорликни кенгайтиради — узбекистон

Хмт узбекистон билан хамкорликни кенгайтиради — узбекистон
Бош вазир уринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги Узбекистон делегацияси Женевада Халкаро мехнат ташкилоти бош директори Гай Райдер билан учрашув утказди. Учрашув Халкаро мехнат конференцияси 106-сессияси доирасида булиб утди, деб хабар килди Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.
Гай Райдер томонлар хамкорликнинг куплаб сохаларида сезиларли ютукларга эришганини таъкидлаб утди. Унинг сузларига кура, бугун аввало, бандлик, мехнат мухофазаси, гендер тенглик каби сохаларда янгидан-янги имкониятлар вужудга келмокда.
ХМТ бош директори Узбекистон рахбарияти ва хукуматига ХМТнинг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш хукукини химоя килиш тугрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация килгани учун алохида миннатдорчилик билдирди. «Умид киламизки, ХМТнинг бошка конвенциялари республиканинг миллий конунчилигига мувофиклигини урганиш буйича ишлар давом этади», — деб кайд этди ХМТ рахбари.
Гай Райдер кун тартибига хукукий асосни янада такомиллаштириш, ахоли шу жумладан, хотин-кизлар бандлиги, мехнатни мухофаза килиш ва ахолининг ижтимоий химоясини таъминлашга каратилган масалаларни киритиб, икки томонлама узаро алокаларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Комментарии 0