Хокимлар маоши ахоли бандлиги даражасига боглик булади — узбекистон

Хокимлар маоши ахоли бандлиги даражасига боглик булади — узбекистон

Узбекистон Президенти 6 майдаги карори карори билан ахоли бандлигини таъминлаш буйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда махаллий ижро хокимияти ва иктисодий комплекснинг худудий органлари рахбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини тасдиклади. Бу хакда УзА хабар килди.
1 июлидан бошлаб жойлардаги рахбарларни моддий рагбатлантириш ва уларнинг шахсий масъулиятини кучайтиришнинг принципиал жихатдан янги тизими жорий этилмокда. Унга кура Коракалпогистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, шахар ва туманлар хокимларига ахоли бандлиги усишининг тасдикланган хар чорак прогноз курсаткичларини бажарганлиги ёки бажармаганлиги учун лавозим маошининг 15 фоизи микдорида мос равишда мукофот берилади ёки жарима солинади.
Коракалпогистон Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, туман ва шахарлар хокимларининг биринчи уринбосарларига хамда иктисодий комплекснинг худудий органлари рахбарларига эса улар лавозим маошларининг 20 фоизи микдорида худди шундай мукофотлаш ёки жарима солиш чоралари кулланилади.
Ахоли бандлиги усишининг мезони сифатида ахолини давлат ижтимоий сугурта хамда мехнат ва пенсия конунчилиги тизимлари билан камраб олинган доимий, баркарор ишга жойлаштирилиши белгиланган.
Карорга берилган расмий шархда келтирилишича, Айнан шундай бандлик шакли мехнат кафолатларини химоялаш, пенсия туловларини амалга ошириш учун мехнат стажини хисобга олиш, уй-жой сотиб олиш ва олий таълим муассасаларида укиш учун олинган кредитларни тулашда солик имтиёзларига эга булиш хамда ахолининг кундалик хаётида зарур буладиган бошка амалдаги конунчилик меъёрларидан фукароларимиз тулаконли фойдаланишига барча имконият яратади.
Шу муносабат билан карорда жойлардаги рахбар ходимларга мукофот бериш ёки уларнинг лавозим маошларидан жарима ундириш микдорини аниклашда Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташкари Пенсия жамгармасига сугурта бадалларини тулаётган ахоли бандлиги усишининг прогноз курсаткичлари бажарилиши хисобга олиниши белгилаб куйилган.
Ахоли бандлиги усишининг мамлакатимиз худудлари, туман ва шахарлари кесимида прогноз курсаткичлари 2018 йилдан бошлаб хар йили Узбекистон Олий Мажлиси томонидан тасдикланадиган Ахоли бандлиги дастури хамда Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликларининг карорлари билан тасдикланадиган ахоли бандлигининг манзилли худудий дастурлари билан белгиланади. 2017 йилнинг учинчи ва туртинчи чоракларида ахоли бандлиги усишининг Узбекистон худудлари кесимида прогноз курсаткичлари кабул килинган мазкур карор хамда махаллий ижро хокимияти органларининг тегишли карорлари билан тасдикланади.
Мазкур карор билан Ахоли бандлиги усишининг прогноз курсаткичларини бажарганлиги учун махаллий ижро хокимияти органлари рахбарлари ва иктисодий комплекснинг худудий органлари рахбарларини моддий рагбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш тартиби тугрисидаги низом тасдикланди ва ушбу низомда аник ва тасдикланган маълумотларга асосланган холда тегишли рахбарларга нисбатан рагбатлантириш ёки интизомий жазолаш чоралари куллашнинг аник, равшан ва шаффоф механизмини жорий этиш кузда тутилди.
Шунингдек, низомда банд булган ахоли сони ва унинг усиши тугрисидаги маълумотлар солик хизмати органлари ва бюджетдан ташкари Пенсия жамгармасининг маълумотлар базасидаги бюджетдан ташкари Пенсия жамгармасига сугурта бадалларини туловчи жисмоний шахсларнинг идентификация раками (СТИР) асосида шакллантирилади.
Низомга мувофик мехнат худудий бошкармаси, давлат солик бошкармаси ва бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси бошкармаси ахоли бандлиги усиши прогноз курсаткичларининг бажарилиши тугрисидаги маълумотларни хар чоракда шакллантириб, Коракалпогистон Республикаси Жукорги Кенгеси Раисига, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимларига хамда Узбекистон Республикаси Мехнат вазирлиги, Давлат солик кумитаси, Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташкари Пенсия жамгармасига такдим этадилар.
Коракалпогистон Жукорги Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимлари олинган маълумотлар асосида уч иш куни давомида туманлар ва шахарлар хокимлари хамда уларнинг биринчи уринбосарларини мукофотлаш ёки уларнинг лавозим маошларидан жарима ундириш тугрисида карор кабул килишлари лозим.
Мехнат вазирлиги, Давлат солик кумитаси ва Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси олинган маълумотлар асосида уч иш куни давомида ахоли бандлиги усишининг прогноз курсаткичлари бажарилиши тугрисидаги ахборотни хар бир худуд буйича шакллантириб, мазкур карор билан кабул килинган Узбекистон Республикаси Бош вазири раислигида махсус ташкил этилган Махаллий ижро хокимияти ва иктисодий комплекснинг худудий органлари рахбарларини ахоли бандлигини ошириш учун моддий рагбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш чора-тадбирларини мувофиклаштириш буйича комиссияга такдим этишлари лозим.
Низомга кура Комиссия олинган маълумотлар асосида Коракалпогистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимларини ва уларнинг биринчи уринбосарларини моддий рагбатлантириш ёки уларнинг шахсий масъулиятини ошириш чораларини куллаш масаласини куриб чикади.
Шунингдек, тасдикланган низомга кушимча равишда Иктисодиёт вазирлиги, Мехнат вазирлиги, Давлат солик кумитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш ва ракобатни ривожлантириш давлат кумитаси, Инвестициялар буйича давлат кумитаси, Марказий банкга бир ой муддатда ахоли бандлиги усишини таъминлаш учун иктисодий комплекснинг худудий органлари рахбарларини моддий рагбатлантириш ва уларнинг шахсий масъулиятини ошириш тартибини ишлаб чикиш ва тасдиклаш топшириги юклатилган.
Бунда иктисодий комплекснинг тегишли худудий органлари рахбарлари учун ахоли бандлиги усишининг курсаткичлари ва мезонлари сифатида худудларни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш дастурлари доирасида ишга туширилган лойихалари, хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг «йул хариталари» ва тугридан-тугри инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойихаларини амалга ошириш, якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорликни, шахсий томорка ва дехкон хужаликларини ривожлантириш буйича ишга жойлаштирилган фукаролар хамда кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш, касб-хунарга кайта укитиш ва жамоат ишларига жалб этиш хисобига ишга жойлашган ахоли сони кабул килиниши лозим.
Алохида кайд этиш лозимки, карорда Коракалпогистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, шахар ва туманлар хокимлари, уларнинг биринчи уринбосарлари, иктисодий комплекснинг худудий органлари рахбарлари уз иш фаолиятида иктисодиёт тармоклари корхоналари хамда тадбиркорлик субъектларига улар фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришга тускинлик килаётган муаммоларни, жумладан, жойларга чиккан холда тизимли хал килишда амалий ёрдам курсатиш, шу асосда банд булмаган ахолини, айникса, касб-хунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масалаларини хал килишга катъий ва сузсиз риоя этиш тугрисида топшириклар берилган.
Шу билан бирга, карорда махаллий ижро хокимияти ва иктисодий комплекс худудий органлари рахбарларининг ахолини иш билан таъминлаш буйича шахсий масъулиятини кучайтириш тугрисида меъёр кузда тутилган булиб, унга кура тасдикланган прогноз курсаткичлари узлуксиз икки чорак давомида ёки йил давомида уч чоракда бажарилмаган такдирда уларнинг эгаллаб турган лавозимларига нолойиклиги масаласи куриб чикилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.