Хукумат вилоятликлар ва хорижликларга тошкентдан уй сотиб олишга рухсат берди — узбекистон

Хукумат вилоятликлар ва хорижликларга тошкентдан уй сотиб олишга рухсат берди — узбекистон

Хукумат вилоятликлар ва хорижликларга тошкентдан уй сотиб олишга рухсат берди — узбекистон

Узбекистон Вазирлар Махкамасининг 19 июлдаги карори билан вилоятликлар, хорижликлар ва фукаролиги булмаганлар учун Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида кучмас мулкларни сотиш олиш шартлари белгилаб олинди, деб хабар килди Norma. uz.
Юкорида келтириб утилган шахслар факатгина курилганига уч йил тулмаган уйларни харид килиш хукукига эга булиб, турар жойларнинг энг кам нархи ва туловларни амалга ошириш шартлари аник белгиланди.
Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий пропискасига эга булмаган Узбекистон фукаролари энг кам ойлик иш хакининг 2500 баравари микдорида нархланган уйларни харид килиш хукукига эга булди. Улар шартномада курсатилган сумманинг 5 фоизи микдорида нотариал тасдиклаш учун давлат божи хам тулаши лозим.
Тошкент шахри ва Тошкент вилоятига бошка давлатлардан келиб, вактинча яшаш учун рухсатнома олган хорижликлар ва фукаролиги булмаган шахслар шартнома имзоланган муддатда Узбекистон Марказий банки курси буйича энг камида 150 минг доллар кийматдаги уйни хорижий валютани Узбекистоннинг ваколатли банки оркали сотишдан олинган миллий валютада харид килиши мумкин. Улар нотариал тасдиклаш учун шартнома суммасининг 10 фоизи микдорида кушимча туловни амалга ошириши талаб этилади.
Янги курилган кучмас мулкларни сотиб олиш хукуки туман (шахар) хокими карори асосида юзага келади.
Ушбу харид килинган уйлар уч йил муддатда сотилса, савдо-сотик, алмаштириш ва совга килиш шартномаларини нотариал тасдиклаш учун давлат божи ЭКОИХнинг 400 баравари микдорида булади.
Ушбу шартлар асосида турар-жой харид килган шахслар Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага туриш хукукига даъвогарлик килиши мумкин.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.