Янгиерда кичик саноат зонаси очилади — узбекистон

Янгиерда кичик саноат зонаси очилади — узбекистон

Янгиерда кичик саноат зонаси очилади — узбекистон

Сирдарё вилоятининг Янгиер шахрида кичик саноат зонаси очилиши режалаштирилмокда. Вазирлар Махкамасининг бу хакдаги карори лойихаси норматив-хукукий актлар мухокамаси порталида эълон килинди.
Хужжатда кайд этилишича, бундай карор Янгиернинг саноат салохиятини тараккий эттириш, янги ишлаб чикариш, янги иш уринларини ташкил этиш ва ахоли даромадларини оширишда кичик бизнес субъектларига инвестицияларни жалб этиш максадида кабул килинди.
Саноат зонаси фаолият муддати узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этади. Режага кура, бу ерда текстиль, оёк кийимлари, экологик тоза кимё махсулотлари, озик-овкат, электротехника саноати, курилиш материаллари, мева-сабзавот махсулотларини чукур кайта ишлаш ва бошка йуналишларда ишлаб чикариш йулга куйилади.
Саноат зонаси иштирокчилари ер солиги, даромад солиги, юридик шахсларнинг мол-мулк солиги, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиги, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солик тулови, шунингдек, Республика Йул фонди ва Молия вазирлиги хузуридаги Умумтаълим мактаблари, касб-хунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция килиш, мукаммал таъмирлаш ва жихозлаш буйича бюджетдан ташкари жамгарма туловларидан озод килинади.
Бундан ташкари, Вазирлар Махкамаси томонидан тасдикланган руйхат асосида хусусий ишлаб чикариш эхтиёжлари учун ускуналар, хом ашёлар, материаллар ва жамловчи махсулотлар, шунингдек, металл конструкциялар ва курилиш материаллар учун божхона туловларидан (божхона хужжатларини расмийлаштириш туловларидан ташкари) озод килиш режалаштирилмокда.
Курсатиб утилган имтиёзлар энг кам ойлик иш хакининг 2000 бараваридан кам булмаган микдордаги инвестициялар жалб килинганида уч йил муддатга такдим этилади. Саноат зонаси иштирокчиларининг йиллик даромади энг кам ойлик иш хакининг 1000 бараваридан камрокни ташкил этса, имтиёзлар бекор килинади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.