Янгиликлар — самвел бабаян балки эртага истеъфога чикарман — узбекистон

Янгиликлар — самвел бабаян балки эртага истеъфога чикарман — узбекистон

Янгиликлар — самвел бабаян: балки эртага истеъфога чикарман — узбекистон

ЖЧ–2018 турнирига саралаш боскичи «А» гурухи 7-туридан урин олган Узбекистон – Катар учрашувидан олдин Узбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян уйин борасида фикрлари билан уртоклашди.
«Малайзияда кайд этилган натижалар учун мухлислар олдида узр сурайман. Деярли барча уйинлар галаба ва маглубият орасида туради. Сурия билан уйинда каердадир мен хато хам килгандирман.
Афсуски, хеч кайси уйинда оптимал таркибда уйнай олмаяпмиз. Аввалги уйинларда йукотишлар булди. Бундан афсусдамиз. Тухтахужаев сарик карточка туфайли уйинни куйиб юборади. Бу гурухда кураш сунгги тургача давом этади, чунки ракиблар хам очко йукотмокда.
Асосий максадимиз — эртага галаба козониш ва шу йул оркали ЖЧ–2018 турнирига йул олиш. Айни вактда энг кучли таркибга эга эканимиз хакидаги сузларни такрорлашдан кочмайман. Бу хакикатдан хам шундай. Балки эртагаёк истеъфога чикарман. Асосийси, Узбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига йул олиши керак.
Жамоа яхши уйнаганда стадион тулади. Мухлисларга мурожаат килмокчиман. Стадионга канча мухлис келишидан катъий назар улардан далда сураб коламиз ва бизни куллаб-кувватлашларига умид киламиз», – деди Самвел Бабаян.
Эслатиб утамиз, Узбекистон – Катар учрашуви эртага, 28 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида утказилади. Уйин 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.