Япония виза олиш учун ариза бериш тартибини соддалаштирди — узбекистон

Япония виза олиш учун ариза бериш тартибини соддалаштирди — узбекистон

Япония виза олиш учун ариза бериш тартибини соддалаштирди — узбекистон

Япония томони Узбекистон Ташки ишлар вазирлигини Узбекистон фукаролик паспортига эга булган шахслар томонидан Японияга киска муддатли виза (90 кундан ошмаган муддатга) олиш учун ариза бериш тартибининг соддалаштирилгани хакида расман хабардор килди, деб хабар килди Узбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Соддалаштирилган тартиб куйидагиларни уз ичига олади:
1) ишбилармонлик максадлари билан боглик булган, маданият ва интеллектуал мехнат арборлари учун сафар килиш сохаларини кенгайтириш. Фукаро айни шу виза билан Японияга кайта ташриф буюрганда ундан туристик максадларда хамда кариндош ва танишларини зиёрат килиш максадларида фойдаланиши мумкин;
2) давлат ташкилотлари, Япония фонд бозорларида руйхатга олинган ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган компаниялар ходимларига хамда Японияга аввал хам ташриф буюрган аризачиларнинг куп марталик киска муддатли визалари амал килиш муддатини уч йилдан беш йилга узайтириш;
3) бир марталик киска муддатли виза олиш учун ариза билан мурожаат килинганда кафолатлаш тизимини бекор килиш.
Керакли хужжатлар руйхати ва ариза билан мурожаат килиш тартиби тугрисидаги тулик маълумотни Япониянинг Узбекистодаги Элчихонаси веб-сайтидан олиш мумкин.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.