Юнисеф идораси рахбари тиббит коллежи укувчисининг улими юзасидан банот берди — узбекистон

Юнисеф идораси рахбари тиббит коллежи укувчисининг улими юзасидан банот берди — узбекистон

Юнисеф идораси рахбари тиббиёт коллежи укувчисининг улими юзасидан баёнот берди — узбекистон

Тошкентдаги Тиббиёт коллежи талабалари иштирокидаги вокеа юзасидан ЮНИСЕФнинг Узбекистондаги ваколатхонаси рахбари Саша Грауманн баёнот берди.
«1 июнь куни вафот этган Тошкент Тиббиёт коллежи талабаси 17 ёшли Жасурбек Иброхимов оиласига чукур ва самимий таъзия изхор этамиз», — дейилади баёнотда.
«Укув муассасаларидаги безорилик масаласи дунё микёсида борган сари ташвишли масалага айланиб боряпти, ва хар куни, хар ерда болаларни зуравонликнинг курбонларига айлантиряпти. Жуда куп одамлар укув муассасаларидаги болаларга нисбатан зуравонликка куз юмадилар. Шу билан бирга зуравонликка учраган жуда куп болаларда бу тугрида очик гапириш, ишончли катта инсон билан уртоклашиш, узларига хавфсиз мухит топиш учун ишонч ва восита булмайди», — дея кайд этди Саша Грауманн.
У бу сингари холатларни хал этиш учун муаллим ва ота-оналарни укитиш, болаларни зуравонликнинг барча турларидан химоя килувчи одоб-ахлок коидаларини ишлаб чикиш ва уларни куллаш сингари йуллар мавжудлигини таъкидлаб утди.
«Тенгдошлар орасида жисмоний ва огзаки шакллардаги безорилик мамлакатлар буйлаб кенг таркалган. Хурлаш ва ижтимоий жихатдан четлатиш сингари билвосита безорилик хам болаларни хавф остига куяди. Безорилик хулк-атвори купинча жамиятда муайян гурухларга нисбатан устунлик, стигма ва камситишни акс эттиради», — дейилади баёнотда.
«Ижтимоий динамика вакт утиши билан узгариши хамда Интернет ва уяли телефон сингари ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш усиб бораётгани боис болалар хурлашнинг янги шаклларига тобора дуч келмокдалар», — дея кушимча килди халкаро ташкилот ваколатхонаси рахбари.
Унинг сузларига кура, ЮНИСЕФ безорилик масаласини хал этишда дунёдаги купгина мамлакатларга ёрдам бермокда. Куйидаги олтита стратегия купгина мамлакатларда фойдали деб топилди:
ота-оналар, болани парвариш килувчилар ва оилаларни куллаб-кувватлаш;
болалар ва усмирларга хавф-хатар ва тахдидларга карши курашишни бошкаришда ёрдам бериш;
зуравонлик ва тахкирлашга олиб келувчи муносабат ва ижтимоий нормаларни узгартириш;
муаллимлар ва расмий шахсларни болаларга тегишли хизмат курсатиш борасида укитиш;
болаларни химоя килувчи конун ва сиёсатни амалга ошириш;
маълумотларни йигиш ва тадкикотлар утказиш.
«ЮНИСЕФ болаларга нисбатан зуравонликнинг барча турларига, жумладан таълим муассасаларида безориликка карши курашда хукуматнинг саъй-харакатларини куллаб-кувватлаш учун тайёр», — дея уз баёнотини якунлади Саша Грауманн.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.