Юридик хизматлар моддий таъминоти яхшиланади — узбекистон

Юридик хизматлар моддий таъминоти яхшиланади — узбекистон

Юридик хизматлар моддий таъминоти яхшиланади — узбекистон

Президентнинг «Юридик хизматлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карори ижроси ва юридик хизматлар фаолиятидаги узгаришлар 26 январь куни Адлия вазирлигида булиб утган анжуманда мухокама килинди, деб хабар берди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Анжуман иштирокчилари фикрига кура, конун бузилишларининг олдини олишда юридик хизматлар фаолияти етарли даражада эмас. Улар томонидан норматив, шартномавий-хукукий ва даъво ишлари бажарилаётганига карамасдан, юридик хизматлар ходимларида етарли даражада ваколатлар мавжуд эмас.
Давлат органлари юристлари моддий таъминотнинг етарли эмаслиги олий маълумотли ва иш тажрибасига эга малакали кадрларнинг жалб килинишига тускинлик килгани, анжуман иштирокчиларининг фикрича, юридик хизматлар фаолияти сифатига салбий таъсир курсатган. Бу куйидаги ракамларда хам уз ифодасини топган: бугунги кунда давлат органларида юридик хизматлар штат бирликлари микдори 3300 дан зиёдрокни ташкил этади, амалда фаолият курсатаётган юристлар сони эса 2600 нафар атрофида.
Давлат рахбари карорида хам юридик хизматларни ташкил этишда тартибнинг йуклиги ва улар штат бирликларида нормативларнинг мавжуд эмаслиги таъкидлаб утилган. Юридик хизматларда хукукларнинг амалиётга мослигини урганиш, конунчиликни такомиллаштириш буйича таклифларни тайёрлаш ишлари олиб борилмаган. Мазкур сохадаги ишлар хукукни мухофаза килиш ва назорат органлари томонидан аникланган камчиликлар ва конун бузилишларини бартараф этиш буйича чораларни амалга ошириш зарурлигини курсатмокда.
Президентнинг юридик хизматлар фаолиятини яхшилаш тугрисидаги 19 январда кабул килинган карори давлат органларида юристлар ролини оширади. Эндиликда буйруклар, карорлар, шартномалар ва бошка хужжатлар лойихалари мажбурий тартибда юридик хизматлар томонидан хукукий экспертизадан утказилади. Юридик хизматларнинг давлат органлари карорлари буйича жисмоний ва юридик шахслар хукук ва эркинликларига таъсир курсатувчи хулосасининг олиниши мажбурий килиб белгиланди.
Давлат органларида юридик хизматлар ходимларини ишга тайинлаш ва вазифасидан озод килиш учун мажбурий тартибда адлия органлари билан келишиш шарт.
Хужжатда юридик хизматлар ходимларининг моддий рагбатлантирилиши хам белгиланган. Хар чоракда улар судда ёки судгача тартибда давлат органлари фойдасига ундирилган маблагларнинг 5 фоизи микдорида мукофотланади. Шунингдек, уларнинг мансаб тоифаларига Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда кушимча ойлик иш хаки белгиланади.
Юридик хизматлар ходимлари мазкур мутахассислик буйича уч йиллик иш тажрибасига эга булган такдирда, амалиёт утамаган холда адвокатлик лицензиясини олиш буйича тоифа имтихонида иштирок этишлари мумкин.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.