Юрий саркисян 70 шда — узбекистон

d18ed180d0b8d0b9-d181d0b0d180d0bad0b8d181d18fd0bd-70-d188d0b4d0b0-d183d0b7d0b1d0b5d0bad0b8d181d182d0bed0bd Узбекистон

Юрий саркисян – 70 ёшда! — узбекистон

«Бунёдкор» футбол клубида Юрий Саркисян шарафига тадбир утказилди.
Узбекистонда хизмат курсатган мураббий, “Дустлик” ва “Мехнат шухрати” ордени сохиби, “Бунёдкор” жамоаси маслахатчи мураббийи Юрий Вазгенович Саркисян 2017 йилнинг 30 май куни 70 ёшга тулди.
Юрий Саркисян катта футболдаги фаолиятини 1970 йилда Термизнинг “Автомобилчи” жамоасида бошлаган. У 1975 йилда Фаргонанинг “Нефтянник” клубига утди. Шундан сунг, 1978 йилда Андижон вилоятининг “Шахрихончи” жамоасида бир йил туп тепиб, яна Фаргонага кайтди ва футболчилик фаолиятини охиригача ушбу шахар жамоаси шарафини химоя килди. Саркисян профессионал савиядаги футболчилик фаоляитини 1982 йилда якунлади.
1983 йилда у Москвага йул олди ва у ерда мураббийлар олий мактабида укиди. Мураббийлик дипломига эга булгач, Саркисян “Нефтянник”да мураббий, катта мураббий, 1987 йилдан бошлаб эса бош мураббий лавозида фаолият юритди. 1987-1989 йиллар мобайнида Саркисян бошчилигидаги Фаргона клуби Собик Иттифок чемпионати 2-лигаси 7-минтакасида бир неча бор биринчи уринни кулга киритган.
1990 йилда Узбекистонда хизмат курсатган мураббий унвони сохиби.
Узбекистон олий лигасининг дастлабки мавсумларида Саркисян “Нефтчи” билан кетма-кет олтин медалларни кулга киритган. У Фаргонанинг “Нефтчи” клубида 1987-2013 йиллар мобайнида фаолият юритиб, 5 марта олтин, 9 марта кумуш медалларни кулга киритди. Шунингдек, Узбекистон кубогида икки бор зафар кучди.
Юрий Вазгенович 2014 йилда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасидан таклиф олди ва мураббийлар штабида маслахатчи сифатида фаолиятини давом эттирмокда.
Узбек футболи мухлислари Юрий Вазгенович Саркисянни тажрибали мутахассис сифатида жуда яхши билишади ва кадрлашади.
Саркисян Узбекистондаги энг куп соврин ютган мураббий хисобланади. У беш бор йил мураббий деб тан олинган.
Узбек футболи ривожи йулида кушган хиссаси учун Юрий Саркисян “Дустлик” ва “Мехнат шухрати” ордени билан такдирланган.
Узининг 70 ёшини карши олаётган Юрий Саркисян шарафига бугун “Бунёдкор” футбол клубида тадбир ташкил этилди. Унда Узбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат кумитаси раиси Рустам Курбонов, “Бунёдкор” ФК бош директори Муроджон Алиев, стадион директори Вохид Зокиров суз олиб, юбилярни кутлуг ёш билан муборакбод этдилар. Тадбирда клуб жамоаси, футбол мухлислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари хам катнашдилар.
Уз навбатида Юрий Саркисян хам суз олиб, барчага миннатдорчилик билдирди, босиб утган йуллари ва эришган ютуклари хакида гапириб берди. Шунингдек, куч-куввати бор экан, узбек футболи ривожи йулида мехнат килишдан чарчамаслигини алохида таъкидлаб утди.
Юбилей муборак, Юрий Вазгенович!

Оцените статью
Добавить комментарий