Юртимизда шлар футболи инкирозга юз тутмокдами — узбекистон

d18ed180d182d0b8d0bcd0b8d0b7d0b4d0b0-d188d0bbd0b0d180-d184d183d182d0b1d0bed0bbd0b8-d0b8d0bdd0bad0b8d180d0bed0b7d0b3d0b0-d18ed0b7-d182 Узбекистон

Юртимизда ёшлар футболи инкирозга юз тутмокдами? — узбекистон

Узбекистон ёшлар терма жамоаси хам Осиё чемпионати йулланмасини кулга кирита олмади. «Хам», дея ургу бериб гапиришимизга сабаб шундаки, якинда усмирларимиз китъа биринчилигидан махрум булишганди.
Юртимизда ёшлар футболи инкирозга юз тутмокдами? Охирги икки саралашдаги натижага асосланиб айтадиган булсак, ха. Аммо бу инкирознинг катталар, яъни профессионал футболга таъсири жуда кучлими?
Бу хакда энди истаганча бахслашиш мумкин. Чунки ёшларнинг маглубияти бутун бошли узбек футболини ортга тортса, у холда, усмирлар Осиё чемпиони булиб, ёшлар жахон чемпионати чорак финалига чикканда футболимиз бирдан ривожланиб кетиши керак эди.
Аммо ушанда хеч кандай юксалиш кузатилмади, шундай экан, хозирги маглубиятлардан фожиа ясаш ярамайди.
МУНОСАБАТ
Узбекистон ёшлар термаси Тожикистонда булиб утган саралаш мусобакасида муваффакиятсизликка учрагандан сунг куп муносабат билдирилди. Уларнинг аксарияти танкидий рухда эканини тушуниш кийинмас. Орамизда айюханнос солганлар хам булди.
Аммо хамма эмас. Масалан, Осиё чемпионати йулланмаси кулга киритилмаганидан фожиа ясамаганлар топилди. Шахсан узимга тажрибали журналист ва мутасадди Алишер Никимбаев томонидан билдирилган фикр жуда ёкди.
У «Твиттер»даги сахифасида шундай кайд колдирди: «Узбекистон ёшлар терма жамоаси охирги марта Осиё чемпионати саралашидан ута олмаганида, унинг таркибида куйидаги футболчилар бор эди — Одил Ахмедов, Вагиз Галиулин, Вадим Афонин, Лутфулла Тураев, Камолиддин Мурзоев, Баходир Пардаев ва Баходир Насимов…»
Менимча, Алишер аканинг гапига кушимча килишнинг зарурати йук.
Жуда керак булса, кушимча тарикасида Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Сардор Рашидов, Азиз Хайдаров, Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов ва Виталий Денисов кабиларнинг хам ёшлар футболида арзирли натижага эриша олмаганини кистириб утиш мумкин.
Узбекистон миллий терма жамоаси сафида баркарор уйин намойиш этган футболчиларни куриб чикадиган булсангиз, улар орасида ёшлар уртасида Осиё ва жахон чемпионатида иштирок этганларни куп топа олмайсиз. Сизга яна кандай исбот керак?
ЙУКОТИШЛАР
Аксинча, ёшлигидан назарга тушиб, шухрат козонган уйинчиларни жуда тез йукотганимизга куп гувох булганмиз.
Модомики, аник номлар келтираётган эканмиз, келинг, улар ким эканини яна бир бор ёдга олиб утсак — Аббос Махсталиев, Темур Хакимов, Бобур Давлатов, Сардор Рахмонов, Сардор Собирхужаев… Бу сиз эслай оладиган номлар.
Ёдингизга тушмайдиганлари хам анчагина. 2011 йилнинг ёзида Мексикада булиб утган жахон чемпионатидан сунг машхурлик отига минганлар анчагина эди — Асилжон Мансуров, Азизбек Муротов, Давлатбек Ёрбеков, Холмурод Холмуродов.
Эсладингизми? Уша жахон чемпионатидан сунг уларнинг хар бири «Спарк» машинасига эга чикканди. Хали хайдовчилик гувохномасини олмаган болаларга «мойи артилмаган» уловлар топширилган. Аммо кани улар хозир?
Минг афсуски, биз бу иктидорлардан узбек футболи келажаги булишларини кутгандик. Аммо уларнинг аксарияти хатто олий лига даражасига хам чика олмади. Чикканлари эса шунчаки уртамиёна футболчига айланган.
Жамшид Искандеров янги «Жепаров» булиши керак эди. Аммо «Пахтакор»да хам захирада колган уйинларини куряпмиз.
Бир вактлари Жепаров яхшими ёки ёмон, ишкилиб, Миржалол Косимовга уринбосар була олганди. Аммо Жепаровга издош футболчи якин орада кузга ташланмаяпти.
Ёки Игорь Сергеевни олайлик. Кутганимиз буйича у камида Игорь Шквирин даражасига чикиши тахмин килинганди. Бирок Сергеевнинг Шквирин билан факат бир муштарак жихати бор экан — исми.
Агар иккиси хам Игорь булмаганда, бошка ухшаш жихатларни кидиришга хожат колмасди. Шквирин уз вактида гол уриш буйича рекорд урнатган булса, Сергеев антирекордларга уралашиб колди.
САБАБ
ДАВОМИ

Оцените статью
Добавить комментарий