Захира футболчисининг голлари барселонага галаба келтирди — узбекистон

Захира футболчисининг голлари барселонага галаба келтирди — узбекистон

Захира футболчисининг голлари барселонага галаба келтирди — узбекистон

Испания Ла лигасининг 11-тури доирасида «Барселона» уз майдонида «Севилья»ни кабул килди ва кийин галабани кулга киритди.
Биринчи булимда устунлик тулалигича «Камп Ноу» эгалари томонида булди. Бахснинг 23-дакикасида олис масофадан етказилган узатмани мехмонлар химоячиси уз дарвозасига етказишда хатога йул куйди. Тупни Пако Алькасер эгаллаб олиб, бирга-бир вазиятда «Севилья» посбонини догда колдирди.
Иккинчи булим бошида андалусиялик фаолликни оширишди ва бунинг учун мукофотланишди. Бурчакдан етказилган Писарро бош билан дарвозага жойлаб куйди. Орадан куп утмасдан Вальверде шогирдлари яна хисобда олдинга чикиб олишга муваффак булишди. Ракитич канотдан етказиб берган узатмани яна уша Алькасер дарвозага тугрилаб куйди.
Дублни расмийлаштирган Пако шу захоти захирага олинди. Уйин эса 2:1 хисоби билан якунланди.
«Барселона» уз очколарини 31тага етказиб, пешкадамлик килишда давом этадиган булди.
Испания Ла лигаси, 11-тур
Барселона – Севилья 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 23 Пако Алькасер, 1:1 – 59 Писарро, 2:1 – 65 Пако Алькасер.
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Умтити, Ракитич (Маскерано, 90), Бускетс, Иньеста (Паулиньо, 60), Пако Алькасер (Деулофеу, 66), Месси, Суарес.
Севилья – Сория, Кьер (Гайс, 73), Эскудеро, Коршья, Лангле, Писарро, Нзонзи, Навас, Банега, Сарабия (Нолито, 62), Муриэль (Бен-Йеддер, 76).
Огохлантириш: Месси (90).

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.