Жиноят ишини юритиш чогида камокда саклаш тугрисидаги конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш х

Жиноят ишини юритиш чогида камокда саклаш тугрисидаги конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш х

«жиноят ишини юритиш чогида камокда саклаш тугрисида»ги конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбекистон

Конунчилик палатаси томонидан 2011 йил 27 июлда кабул килинган
Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъкулланган
1-модда. Узбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда кабул килинган 2013–ХII-сонли Конуни билан тасдикланган Узбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар) куйидаги узгартиш ва кушимчалар киритилсин:
1) 38-модда 4-бандининг узбекча матнидаги «изоляторлари» деган суз «хибсхоналари» деган суз билан алмаштирилсин;
2) 97-модданинг туртинчи кисми куйидаги тахрирда баён этилсин:
«Камокда саклаш жойларида, реабилитация марказларида, жазони ижро этиш муассасаларида сакланаётган шахслар сурок килиш учун мазкур жойлар ва муассасаларнинг маъмурияти оркали чакиртирилади»;
3) 216, 229, 231, 232, 233-моддалар чикариб ташлансин;
4) 225-модда:
куйидаги мазмундаги иккинчи кисм билан тулдирилсин:
«Милиция ходими ёки хукукни мухофаза килувчи бошка органнинг ходими амалга оширилган ушлаб туриш хакида ушланган шахс милиция муассасасига ёки хукукни мухофаза килувчи бошка органга келтирилган пайтдан бошлаб ун икки соат ичида прокурорга ёзма шаклда хабар бериши шарт»;
иккинчи, учинчи ва туртинчи кисмлари тегишинча учинчи, туртинчи ва бешинчи кисмлар деб хисоблансин;
5) 228-модда:
биринчи кисмининг узбекча матнидаги «авахтага» деган суз «гауптвахтага» деган суз билан алмаштирилсин;
иккинчи кисмидаги «кемаларда» деган суз «денгиз ва дарё кемаларида» деган сузлар билан алмаштирилсин;
учинчи кисмидаги «жазони ижро этиш колонияларида» деган сузлар «жазони ижро этиш муассасаларида» деган сузлар билан алмаштирилсин;
туртинчи, бешинчи ва олтинчи кисмлари куйидаги мазмундаги туртинчи кисм билан алмаштирилсин:
«Ушлаб турилганларни камокда саклаш жойларида саклаш тартиби ва шарт-шароитлари конунда белгиланади»;
6) 244-модданинг матни куйидаги тахрирда баён этилсин:
«Эхтиёт чораси тарикасида камокка олинган гумон килинувчилар ва айбланувчилар тергов хибсхонасининг камераларида сакланади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд бир жиноят иши буйича ёки бир неча узаро боглик жиноят ишлари буйича гумон килинувчиларни ва айбланувчиларни алохида-алохида саклаш тугрисида тергов хибсхонасининг маъмуриятига ёзма курсатма беришга хакли.
Агар камокка олинганлар Жиноят кодекси 15-моддасининг туртинчи ва бешинчи кисмларида назарда тутилган огир ва ута огир жиноятларни содир этишда айбланаётган булса, прокурорнинг карорига ёки суднинг ажримига кура тергов хибсхонасининг бир кишилик камерасида камокда саклаб турилиши мумкин. Бу чора вояга етмаганларга, олтмиш ёшдан ошганларга, шифокорнинг ёзма хулосаси билан тасдикланган огир касалларга ва рухий касалликка чалинган шахсларга нисбатан кулланилмайди.
Камокка олинганлар вактинча саклаш хибсхоналарида ун суткагача сакланиши мумкин. Камокка олинганларни тергов хибсхонасига олислиги ёки лозим даражадаги катнов йуллари мавжуд эмаслиги туфайли олиб боришнинг имконияти булмаган холларда, бундай шахслар вактинча саклаш хибсхоналарида терговчининг прокурор билан келишилган карорига, шунингдек прокурорнинг карорига ёхуд суднинг ажримига кура уттиз суткагача сакланиши мумкин.
Камокка олинган харбий хизматчилар гауптвахталарда купи билан йигирма суткагача, олис жойларда эса, бу эхтиёт чорасининг бутун амал килиш муддати мобайнида сакланиши мумкин. Харбий хизматчини гауптвахтада саклаш муддати харбий судлар томонидан ишни судда куриб чикиш вактига, лекин купи билан ун беш суткага узайтирилиши мумкин. Интизомий кисмга юборишга хукм килинган харбий хизматчилар хукм конуний кучга киргунига кадар гауптвахталарда сакланиши мумкин.
Тергов харакатларини бажариш ёки жиноят ишларини тергов хибсхоналари жойлашган ахоли пунктлари худудидан ташкарида судда куриб чикиш учун зарур булган холларда, камокка олинганларни мазкур харакатларни амалга ошириш ва суд мажлисларини утказиш учун хар куни олиб бориш имконияти булмаганда улар тергов хибсхоналаридан вактинча саклаш хибсхоналарига утказилиши, лекин бир ой мобайнида купи билан ун суткага утказилиши мумкин. Бундай утказиш учун камокка олинганни бошка ерга кучириш тугрисидаги терговчининг, прокурорнинг карори ёхуд суднинг ажрими асос булади.
Башарти махкум бошка жиноят иши буйича гувох ёки жабрланувчи булса, у суд хукми конуний кучга кирганидан кейин жазони ижро этиш муассасасидан тергов хибсхонасига утказилиши ёки тергов хибсхонасида колдирилиши мумкин. Бу холда махкум: Коракалпогистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар, Тошкент шахар прокурорларининг, шунингдек уларга тенглаштирилган прокурорларнинг розилиги билан уч ойгача муддатга, Узбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг уринбосари розилиги билан олти ойгача муддатга, суднинг ажримига кура эса иш судда куриб чикилиши вактига тергов хибсхонасида сакланиши мумкин.
Бошка туманда (шахарда) турган махкум бошка ерга кучириш тугрисидаги терговчининг прокурор билан келишилган карорига, шунингдек прокурорнинг карорига ёхуд суднинг ажримига мувофик бошка ерга утказилади. Махкумни бошка ерга кучиришни ижро этиш Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус булинмалари зиммасига юкланади.
Камокка олинганларни камокда саклаш жойларида саклаш тартиби ва шарт-шароитлари конунда белгиланади»;
7) 388-модда куйидаги мазмундаги учинчи кисм билан тулдирилсин:
«Агар айбланувчи камокда сакланаётган булса, ушбу модданинг иккинчи кисмида курсатилган хужжатлар прокурорнинг топширигига кура унга камокда саклаш жойининг маъмурияти томонидан улар келиб тушган куни тилхат олиб топширилади, тилхат хужжатлар топширилган сана ва вакт курсатилган холда судга такдим этилади»;
8) 475-модда куйидаги мазмундаги иккинчи кисм билан тулдирилсин:
«Агар махкум камокда сакланаётган булса, хукмнинг кучирма нусхаси унга камокда саклаш жойининг маъмурияти томонидан хукм келиб тушган куни тилхат олиб топширилади, тилхат кучирма нусха топширилган сана ва вакт курсатилган холда судга такдим этилади»;
9) 538-модданинг матни куйидаги тахрирда баён этилсин:
«Бошка шахс содир этган жиноят хакидаги иш юзасидан тергов харакатлари олиб бориш зарур булганда жазони ижро этиш муассасасида жазони уташ шарти билан озодликдан махрум килишга хукм килинган махкум тергов хибсхонасига Коракалпогистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шахар прокурорларининг хамда уларга тенглаштирилган прокурорларнинг розилиги билан — уч ойгача муддатга, Узбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг уринбосарларининг розилиги билан эса олти ойгача муддатга ёки иш судда курилиши муносабати билан — суд ажримига кура иш судда куриб чикиладиган вактга кадар ушлаб турилиши мумкин».
2-модда. Узбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда кабул килинган 2015–XII-сонли Конуни билан тасдикланган Узбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекси (Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар) 210-моддасининг номи ва диспозицияси куйидаги тахрирда баён этилсин:
«210-модда. Камокда саклаш жойларида, жазони ижро этиш муассасаларида, махсус даволаш-олдини олиш ёки махсус укув-тарбия муассасаларида сакланаётган шахсларга такикланган нарсаларни бериш
Камокда саклаш жойларида, жазони ижро этиш муассасаларида, махсус даволаш-олдини олиш ёки махсус укув-тарбия муассасаларида сакланаётган шахсларга берилиши такикланган нарсаларни куздан кечиришдан яшириб бериш ёки бошка хар кандай усул билан беришга уриниш».
3-модда. Узбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда кабул килинган 607–I-сонли Конуни билан тасдикланган Узбекистон Республикасининг Оила кодекси (Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар) 217-моддасининг узбекча матнидаги «изоляторларида» деган суз «хибсхоналарида» деган суз билан алмаштирилсин.
4-модда. Ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Конун «Халк сузи» газетасининг 2011 йил 5 октябрдаги 192 (5359)-сонида эълон килинган.
Узбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 29 сентябрь,
УРК-299-сон
(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2011 й., 40-сон, 410-модда)

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.