Жиноят кодексига хамда маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексига узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — у

Жиноят кодексига хамда маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексига узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбекистон
Конунчилик палатаси томонидан 2012 йил 6 мартда кабул килинган
Сенат томонидан 2012 йил 23 мартда маъкулланган
1-модда. Узбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда кабул килинган 2012-ХII-сонли Конуни билан тасдикланган Узбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда) куйидаги узгартиш ва кушимчалар киритилсин:
1) 130-модда куйидаги тахрирда баён этилсин:
«130-модда. Порнографик махсулотни тайёрлаш, олиб кириш, таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш
Порнографик махсулотни таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш максадида тайёрлаш ёки Узбекистон Республикаси худудига олиб кириш, худди шунингдек уни таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш шундай харакатлар учун маъмурий жазо кулланилганидан кейин содир этилган булса, —
энг кам ойлик иш хакининг турт юз бараваридан олти юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади.
Уша харакатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган булса, —
уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик махсулотни таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш максадида тайёрлаш ёки Узбекистон Республикаси худудига олиб кириш, худди шунингдек уни таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга харакатларнинг ижрочиси сифатида жалб килиш, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади»;
2) куйидаги мазмундаги 1301-модда билан тулдирилсин:
«1301-модда. Зуравонликни ёки шафкатсизликни таргиб килувчи махсулотни тайёрлаш, олиб кириш, таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш
Зуравонликни ёки шафкатсизликни таргиб килувчи махсулотни таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш максадида тайёрлаш ёки Узбекистон Республикаси худудига олиб кириш, худди шунингдек уни таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш шундай харакатлар учун маъмурий жазо кулланилганидан кейин содир этилган булса, —
энг кам ойлик иш хакининг турт юз бараваридан олти юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади.
Уша харакатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган булса, —
уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади»;
3) саккизинчи булим куйидаги мазмундаги атамалар билан тулдирилсин:
«Порнографик махсулот — бадиий кимматга эга булмаган ва илмий, тиббий ёки укув максадлари учун мулжалланмаган, одам жинсий аъзоларининг ёхуд одам томонидан хакикатда содир этилаётган ёки шунга ухшатилган жинсий алоканинг тавсифини ёхуд фото, видео тасвирини ёки бошка тасвирини уз ичига олган материаллар ва нарсалар»;
«Зуравонликни ёки шафкатсизликни таргиб килувчи махсулот — бадиий, илмий ёки маданий кимматга эга булмаган, зуравонлик ёки шафкатсизлик содир этишга ундайдиган материаллар ва нарсалар».
2-модда. Узбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда кабул килинган 2015-ХII-сонли Конуни билан тасдикланган Узбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексига (Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда) куйидаги узгартиш ва кушимчалар киритилсин:
1) 189-модда куйидаги тахрирда баён этилсин:
«189-модда. Порнографик махсулотни тайёрлаш, олиб кириш, таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш
Порнографик махсулотни таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш максадида тайёрлаш ёки Узбекистон Республикаси худудига олиб кириш, худди шунингдек уни таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш, —
порнографик махсулотни, шунингдек уни тайёрлаш, таркатиш, реклама килиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара килиб, фукароларга энг кам иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса юз бараваридан бир юз эллик бараваригача микдорда жарима солишга сабаб булади»;
2) куйидаги мазмундаги 1891-модда билан тулдирилсин:
«1891-модда. Зуравонликни ёки шафкатсизликни таргиб килувчи махсулотни тайёрлаш, олиб кириш, таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш
Зуравонликни ёки шафкатсизликни таргиб килувчи махсулотни таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш максадида тайёрлаш ёки Узбекистон Республикаси худудига олиб кириш, худди шунингдек уни таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш, —
зуравонликни ёки шафкатсизликни таргиб килувчи махсулотни, шунингдек уни тайёрлаш, таркатиш, реклама килиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара килиб, фукароларга энг кам иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса юз бараваридан бир юз эллик бараваригача микдорда жарима солишга сабаб булади»;
3) 245-модданинг биринчи кисми «189» ракамидан кейин «1891» раками билан тулдирилсин;
4) 287-модданинг биринчи банди «189» ракамидан кейин «1891» раками билан тулдирилсин.
3-модда. Ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Конун «Халк сузи» газетасининг 2012 йил 13 апрелдаги 72 (5492)-сонида эълон килинган.
Узбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 12 апрель,
УРК-324-сон
(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2012 й., 15-сон, 166-модда)
Комментарии 0