Жиноят-процессуал га узгартиш киритиш тугрисида — узбекистон

Жиноят-процессуал га узгартиш киритиш тугрисида — узбекистон

Жиноят-процессуал га узгартиш киритиш тугрисида — узбекистон

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИНГ 49-МОДДАСИГА УЗГАРТИШ КИРИТИШ ТУГРИСИДА
Конунчилик палатаси томонидан 2008 йил 12 июнда кабул килинган
Сенат томонидан 2008 йил 28 августда маъкулланган
1-модда. Узбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда кабул килинган 2013-XII-сонли Конуни билан тасдикланган Узбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар) 49-моддасининг матни куйидаги тахрирда баён этилсин:
«Химоячи гумон килинувчиларнинг, айбланувчиларнинг, судланувчиларнинг хукуклари ва конуний манфаатларини конунда белгиланган тартибда химоя килишни амалга ошириш хамда уларга зарур юридик ёрдам курсатиш ваколатига эга булган шахсдир.
Ишда химоячилар сифатида адвокатлар иштирок этишлари мумкин. Адвокатнинг ишда иштирок этишига у адвокат гувохномасини курсатганидан ва муайян ишни юритишга ваколатли эканлигини тасдикловчи ордерни такдим этганидан кейин йул куйилади.
Гумон килинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг якин кариндошлари ёки конуний вакилларидан бирининг адвокат билан бир каторда химоячи сифатида иштирок этишига гумон килинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосномаси буйича суриштирувчининг, терговчининг карори ёки суд ажримига биноан йул куйилиши мумкин.
Химоячининг ишда иштирок этишига фукарога айблов эълон килинган вактдан бошлаб ёки у гумон килинувчи деб эътироф этилганлиги тугрисидаги карор эълон килинган пайтдан ёхуд у ушланган пайтдан бошлаб рухсат этилади».
2-модда. Ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Конун «Халк сузи» газетасининг 2008 йил 16 сентябрдаги 182 (4592)-сонида эълон килинган.
Узбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 сентябрь,
УРК-178-сон
(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2008 й., 37-38-сон, 365-модда)

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.