Жиноятчиликка карши курашда катнашган фукаролар рагбатлантирилади — узбекистон

Жиноятчиликка карши курашда катнашган фукаролар рагбатлантирилади — узбекистон

Жиноятчиликка карши курашда катнашган фукаролар рагбатлантирилади — узбекистон

Жиноят ва хукукбузарликларга тайёргарлик курилаётгани тугрисидаги ишончли хабар рагбатлантирилади. Узбекистон Вазирлар Махкамасининг 8 январдаги карори билан хукукбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка карши курашдаги иштироки учун фукаролар ва жамоат ташкилотларини рагбатлантириш тартиблари тугрисидаги низом тасдикланди, дея хабар килди Norma. uz.
Касддан содир этиш режалаштирилган ёки амалга оширилган маъмурий хукукбузарликлар, жиноятнинг тулик очилишида хукукни мухофаза килиш органларига ёрдамлашиш, жиноятни содир этган ёки кидирувда булган шахс, унинг жойлашган урни хакидаги маълумотларни такдим этиш, жиноятларни содир этиш сабаблари ва уларни келтириб чикарувчи шароитларни бартараф этиш буйича таклифлар ва ташаббусларни амалга татбик этиш ва бошка холатларда фукаролар пул мукофоти билан рагбатлантирилади.
Пул мукофотлари хукукбузарликлар профилактикаси билан бевосита шугулланувчи органлар томонидан такдим этилади. Уларнинг узлари мукофотлаш учун асос хисобланган барча зарур хужжатларни йигиб, расмийлаштиради.
Жиноятлар профилактикаси билан ички ишлар органлари, прокуратуралар, Миллий хавфсизлик хизмати, адлия органлари, давлат божхона ва солик хизматлари, мехнат, таълим, согликни саклаш, экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш органлари шугулланиши мумкин.
Туман (шахар) комиссиялари ЭКОИХнинг 10, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар комиссиялари ЭКОИХнинг 15, республика комиссияси эса ЭКОИХнинг 20 баробаригача микдорда фукароларни рагбатлантириши мумкин.
Комиссиялар даражасидан ташкари, мукофотнинг аник хажми кумаклашилган профилактика органи турига хам боглик.
Жамоат ташкилотларига пул мукофотлари берилмайди, уларга миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик совгалари топширилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.