Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга 9952 млрд сумдан зид маблаг йуналтирилади — узбекистон

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга 995,2 млрд сумдан зиёд маблаг йуналтирилади — узбекистон
2017?2021 йилларда Узбекистонда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш максадида жами 995,2 миллиард сумдан зиёд маблаг сарфланиши назарда тутилган булиб, шундан 706,2 миллиард сумдан ортик кисми ушбу йилларда жами 167 та спорт иншооти, жумладан, 90 та спорт мажмуаси ва 77 та сузиш хавзасини куриш, реконструкция килиш ва капитал таъмирлаш хамда жихозлаш ва кайта жихозлашга йуналтирилади.
Мазкур чоралар Узбекистон Президентнинг 3 июндаги тегишли карорида кузда тутилган.
Ушбу карор билан Узбекистонда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури тасдикланиб, унга мувофик кенг куламли, аник максадли ишлар амалга оширилиши кузда тутилган. Жумладан, дастурга мувофик:
жисмоний тарбия ва спорт сохасини ташкил этиш ва бошкариш тизимини ривожлантиришга йуналтирилган конунчиликни янада такомиллаштириш;жисмоний тарбия ва спорт сохасининг моддий-техник базасини мустахкамлаш, замонавий спорт комплексларини куриш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жихозлаш, мазкур сохада хусусий секторни ривожлантириш;жисмоний тарбия ва спорт сохасида кадрлар тайёрлаш, уларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларини илмий-услубий жихатдан куллаб-кувватлаш, спорт мактабларини юкори малакали мураббийлар ва тиббиёт ходимлари билан таъминлаш;таълим муассасалари укувчи ва талабалари, ахолининг кенг катламлари уртасида согломлаштириш, жисмоний тарбия, оммавий спорт ишларини ташкил этиш, комплекс спорт мусобакаларини утказиш, ёшлар орасидан иктидорли спортчиларни саралаб олиш ва уларни максадли тайёрлаш каби йуналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.
Дастур ижроси доирасида спорт турлари буйича Республика олий спорт махорати мактаблари ва болалар-усмирлар спорт мактабларининг штатлар жадвалига «Спортчи» лавозими жорий этилиши Узбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини моддий куллаб-кувватлаш тизимини янада мустахкамлашга йуналтирилган мухим кадам вазифасини утайди. Шунингдек, спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-усмирлар спорт мактабларида хамда болалар-усмирлар спорт мактабларида «Спорт тугараги ва селекция буйича тренер» лавозими киритилади.
Жисмоний тарбия ва спортга ихтисослашган таълим муассасалари ва спорт клублари фаолиятини олимпия, миллий ва бошка спорт турлари кесимида рейтинг бахолаш тизимини жорий этилади. Карорда Жисмоний тарбия ва спорт давлат кумитасининг «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кукрак нишонини таъсис этиш белгиланди.
Дастурга кура, укувчи ва талаба-ёшлар уртасида утказиладиган уч боскичдан иборат «Умид нихоллари», «Баркамол авлод» ва Универсиада спорт уйинлари дастурларини спортнинг оммавий турлари хисобига кенгайтириш, нуфузини ошириш ва мусобака голибларини муносиб рагбатлантириш тизимини тубдан такомиллаштириш назарда тутилган.
Худудий куп тармокли тиббиёт марказларида спорт тиббиёти булимлари ташкил этилиб, уларнинг моддий-техник базасини мустахкамлаш белгилаб куйилган.
Комментарии 0