Жиззах ва туман марказларида янги куп каватли уй-жойлар курилади — узбекистон

Жиззах ва туман марказларида янги куп каватли уй-жойлар курилади — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Жиззах вилоятига сафари жараёнида Жиззах шахрининг бош режаси асосида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойихалари билан танишди, деб хабар килди УзА.
Темирйулчилар ва Тошкент кучаларининг меъморий ечими буйича лойиха шахарда темир йул инфратузилмасини ривожлантириш, ахолини арзон ва замонавий уй-жойлар билан таъминлашга каратилган. Лойихага мувофик мазкур кучаларни туташтирувчи 900 метрли, турт полосали яна бир йул курилади. Янги кучанинг икки томонида 5?7 каватли замонавий уй-жойлар бунёд этилади. Жиззах шахрининг Мустакиллик кучасида хам 7 каватли турар жойлар курилади. Узбекистон кучаси кенгайтирилади.
Жиззах вилояти туманлари марказларида бунёд этиладиган 4 каватли арзон уй-жойлар лойихаси хам такдим этилди.
Давлат рахбари бу куча ва янги уйлар шахар киёфасини узгартириш, ахоли фаровонлигини оширишда мухим ахамиятга эга эканини таъкидлади.
Бундан ташкари, Шароф Рашидов, Хамид Олимжон ва Зулфия хиёбонларини барпо этиш лойихалари хам намойиш этилди. Шароф Рашидов хиёбони унинг хайкали урнатилиб, атрофида бог яратилади. Ушбу хиёбон шу йил ноябрь ойида очилади.
Хамид Олимжон ва Зулфия хиёбонини барпо этиш, мазмун-мохиятини бойитиш, уларнинг мактабларини ташкил этиш юзасидан хам курсатмалар берилди.
Худди шу куни аввалрок Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов тумани (Собик Жиззах туман) «Янгиобод» махалла фукаролар йигинига ташриф буюрди. Бу ерда у «Учтепа» массивида янгиланган намунавий лойихалар асосида барпо этилган уй-жойларда яратилган шароитларни куздан кечирди. Хар бири 16 хонадонли 2 та икки каватли ва 10 хонадонга мулжалланган 2, 3 хонали, 2 сотих томорка ва ёрдамчи иншоотларга эга битта бир каватли уйда 42 та оиланинг замонавий шароитларда яшаши учун барча кулайлик яратилган.
Жорий йилда вилоятда янгиланган намунавий лойихалар буйича 18 массивда 866 уй-жой курилиши мулжалланган. «Учтепа» массивида 6 та 2 каватли 16 хонадонли арзон уй-жойлар курилиши олиб борилмокда. Мазкур уйлар 1 сентябргача фойдаланишга топширилиши мулжалланган.
Комментарии 0