Абдулла абу зимъа биз узбекистондан хавфлирок уйнадик — узбекистон

Абдулла абу зимъа: биз узбекистондан хавфлирок уйнадик — узбекистон

Иордания терма жамоаси бош мураббийи Абдулла Абу Зимъа Узбекистон (0:1) терма жамоасига карши уйиндан сунг уюштирилган матбуот анжуманида уз фикрларини маълум килди.
Аввало, Узбекистон терма жамоасини галаба билан табриклайман. Умуман олганда хар иккала жамоанинг савияси тубдан фарк килади. Узбекистон ЖЧ-2018га бориш учун даъвогар булиб турибди, тайёргарлиги хам маромида экан.
Иордания эса янги тайёргарлик боскичини бошлади. Жамоамиз авлодлар алмашуви жараёнини утказмокда.
4 кун ичида иккинчи уйинда майдонга тушдик. Ирок билан (0-0) дуранг уйнаган эдик. Айнан шу таркибдан яна фойдаландик. Жамоамиз футболчилари хали ёш, уларни тажриба орттириб олиши учун жалб килгандик.
Шунга карамасдан, биз Узбекистон билан ракобатлаша олдик ва уларга нисбатан хавфлирок уйнадик.
Афсуски Узбекистон уз вазиятидан фойдаланиб гол урди ва галаба козонди. Уйлашимча, бугунги уртоклик уйинидан хар иккала терма жамоа хам тажриба орттириб олди — Абу Зимъа.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.