Анзур исмоилов хитойликлар легионер билан уйнашга урганган терма жамоада кийин булади — узбекистон

Анзур исмоилов хитойликлар легионер билан уйнашга урганган терма жамоада кийин булади — узбекистон

Анзур исмоилов: хитойликлар легионер билан уйнашга урганган. терма жамоада кийин булади — узбекистон

Узбекистон миллий терма жамоаси химоячиси Анзур Исмоилов ЖЧ саралаши доирасида Хитойга карши кечадиган уйин олдидан интервью берди.
— Анзур, аввало жамоадаги ички мухит хакида билмокчи эдик. Кайфият кандай?
— Жуда яхши. Узок йулга учиб келиш кийин булди, лекин дам олиб, анча узимизга келиб олдик. Биринчи машгулот хам яхши утди. Хаммаси жойида.
— Хитой чемпионати хакида жуда яхши тасаввурга эгасиз ва терма жамоасини хам биласиз. Нима деб уйлайсиз, бу ракибни енгса буладими ва ниманинг хисобига енгиш мумкин?
— Хитойни ютса булади, албатта. Хитой чемпионатини хам, терма жамоасини хам яхши биламан. Футболчиларини яхши танийман, анча кучли уйинчилар. Аммо легионерсиз уларга барибир кийин булади. Хитойлик футболчилар легионерлар билан уйнашга урганиб колишган. Клубларида асосан легионерлар оркали уйинларни хал килишади. Терма жамоада уларга легионерлар ёрдам бера олмайди, бу бизнинг фойдамизга ишлаши керак.
— Хитой терма жамоасининг асосий камчилиги шундами? Биз галаба учун кандай услубда уйнашимиз лозим?
— Прессинг килсак яхши булади, деб уйлайман. Тажовузкор, агрессив уйин курсатсак, галаба козона оламиз.
— Хитой терма жамоаси таркибида етакчи футболчилар борми? Улар хакида нима дея оласиз?
— Бор, албатта. Жуда хам тезкор ярим химоячи бор — Гао Ли. Яхши футболчилар куп, уларга уйин бермасак, галаба биз томонда булади.
— Хитой терма жамоаси бош мураббийи хакида нима дея оласиз?
— Энди Липпини хамма яхши билади. Лекин тактика масаласида кандай йул тутишини аник айта олмайман, хар холда янги мураббий. Факат бир гапни айтишим мумкин, Липпи «Гуанчжоу»да ишлаган вактда яхши билган футболчиларни терма жамоага олган. Купрок узи яхши билган уйинчилар билан ишлашни истаяпти.
— Анзур, нима деб уйлайсиз, эртага бизга стадиондаги мухлислар халал бера оладими? Хар холда минглаб мухлислар келиши кутиляпти, стадионда мухит дахшатли булади…
— Йук, мухлислар бизга халал беради, деб уйламайман. Терма жамоадаги барча футболчилар профессионал ва бундай атмосферага урганиб колган. Бизнинг бошка иложимиз хам йук, факат галаба козониш керак. Ракиб мухлислари куп буладими ёки кам, барибир ютиш шарт.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.