Ашраф гани узбекистонга нима максадда келмокда — узбекистон

Ашраф гани узбекистонга нима максадда келмокда? — узбекистон

Шу йилнинг 4 декабрь куни Афгонистон президенти Ашраф Гани Узбекистонга ташриф буюради. Икки мамлакат уртасида узаро муносабатларни ривожлантиришга доир кадамлар 29 ноябр куни куйилди — шу куни Афгонистон пойтахти Кобул шахридан илк самолёт тугридан-тугри Тошкент халкаро аэропортига келиб кунди.
Ушбу ташрифдан максад нима? Афгонистон томон кандай таклифлар билдиради? Узбекистонни режалари кандай? Бу хакда экспертлар билдирган фикрларни эътиборингизга хавола киламиз.
Иликлашув бор, лекин тусиклар хам йук эмас…
Сиёсатшунос Мухаммаджон Кодировга кура, бу ташриф асносида Узбекистон-Афгонистон муносабатларида якин кушничилик муносабатларининг янада иликлашиши кутилмокда. Бир вактнинг узида бу иккала давлат уртасидаги муносабатларда айрим тусиклар булиши хам мумкин.
Утган асрнинг 80-йилларида Узбекистоннинг Афгонистондаги элчихонасида маслахатчи булиб фаолият курсатган Кодировга кура, Афгонистонда иктисодда, маънавий хаётда давлатнинг урни анчайин пастлиги, Узбекистонда эса аксинча, ушбу сохаларда давлат мухим рол уйнаши, иккала давлатнинг узаро хамкорлиги тулаконли амалга оширилишига тускинлик килиши мумкин. Чунки, тижоратда эркинликка куниккан афгонларга Узбекистондаги тижорат ва хусусий тадбиркорлик борасидаги тартиб-коидалар, меъёрлар ёкмаслиги мумкин.
Савдо-сотик, конлар ва ТАПИ
Эксперт фикрича, иккала давлатнинг бугунги кунда узаро манфаатдор булган сохалари талайгина. Бу, авваламбор, афгон томонини кизиктираётган савдо-сотик сохаси. Афгонистон уз товарлари бозорини кенгайтириш билан бир вактда, узбек товарлари билан жахон майдонида совдо килишга кизикиш билдириши мумкин.
Бунда ташкари, Афгонистонда бугунги кунгача фойдаланилмаётган темир рудаси, мис конларининг мавжудлиги уларни ушбу сохада Узбекистон билан музокаралар олиб боришга ундаши мумкин.
Исмини ошкор этишни хохламаган яна бир эксперт эса Афгонистон президентини кизиктирган бош масала бу — CASA-1000 (Афгонистон, Покистон, Тожикистон ва Киргизистон давлатларини узида мужассам килган энергетик лойиха) ва (Туркманистон-Афгонистон-Покистон-Хиндистон) трансмиллий газ кувури лойихаларига Узбекистон томонини жалб этиш, деган фикрни билдирди.
Мазкур лойихалар Афгонистонни минтакадаги энергетика тизимидаги бош бугинга айлантиради. Узбекистон Афгонистон президенти Ашраф Ганининг мазкур таклифига кизикиш билдириши мумкин, дея тахмин килди эксперт.
Эксперт Кодиров икки давлат энергетика, темир йул курилиши сохаларида музокаралар утказиши, Афгон томони Узбекистонда яхши ривожланган саноат сохасини ривожлантиришда ёрдам сураши мумкинлигини кайд этди.
Мутахассисга кура кишлок хужалиги сохасида хамкорлик борасида кандайдир музокаралар уюштирилишига шубха бор.
Афгонистонда кишлок хужалиги хусусий куллардалиги, бунда давлатнинг урни деярли йуклиги сабабли, Афгон хукумати бу борада йирик таклифлар киритмайди. Шунга карамай, Узбекистон томони ловия, мош каби дуккакли экинлар, гушт харид килиш борасида таклифлар киритиши мумкилигини билдирди.
Хавфсизлик масалалари нима булади?
Албатта, бу ерда барчани хавфсизлик масалалари кизиктирмокда. Сиёсатшунос Кодировга кура, Афгонистондаги тинчлик миссиясини бажараётган АКШ харбийлари вазиятни баркарор саклаб тура олади.
Афгонистондаги вазиятни баркарорлаштириш нафакат минтакавий, балки глобал хавфсизликни таъминлашнинг мухим шарти булиб колиши хакида Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг 72-сессиясида сузлаган нуткида алохида таъкидлаган эди.
Мирзиёев Афгонистонда тинчликка эришиш учун марказий хукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар уртасида олдиндан хеч кандай шарт куймасдан, тугридан-тугри мулокот олиб борилиши тарафдори эканлигини маълум килганди.
“Бу жафокаш юртда тинчлик урнатишга кумаклашиш йулидаги бизнинг умумий катъий харакатларимиз асло сусаймаслиги лозим”, — деб фикр билдирган Мирзиёев канчалик хак булганини вакт, албатта, курсатади.
Чунки, хар кандай ташки кучлар аралашувига карамасдан, орадан маълум вакт утиб, Афгонистон масаласи барибир шу минтакада жойлашган мамлакатлар зиммасига тушиши аник. Шундай экан, нафакат Узбекистон, балки минтакадаги барча мамлакатлар Афгонистон буйича узаро хамкорликни йулга куйиб, унинг иктисодий тикланиши, транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга, худди Узбекистон сингари киришишлари лозим, чунки бу нафакат Афгонистон, балки минтакадаги хар бир давлат тараккиёти гаровидир, деб уз фикрини якунлади Кодиров.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.