Ахмадризо обидзода футболчилар уйиндан олдин узбекистонни маглуб этиб булдик деб уйламасликлари керак — уз

Ахмадризо обидзода: футболчилар уйиндан олдин узбекистонни маглуб этиб булдик деб уйламасликлари керак — узбекистон
Узбекистон миллий терма жамоаси эртага Эронга карши ЖЧ-2018 саралаш бахсини утказади. Учрашувдан олдин Эрон терма жамоасининг собик сардори Ахмадризо Обидзода уз фикрларини билдириб утди.
«Эрон ушбу саралаш боскичини жуда яхши утказмокда ва биз ракибларга нисбатан яхши харакат киляпмиз. Бахтимизга, Кейруш Осиё футболини яхши билади ва у хар бир уйинга махсус режа танлай оляпти. Албатта, Узбекистонга карши уйинда хам у уз режасига эга булиши керак.
Футболчилар уйиндан олдин Узбекистонни маглуб этиб булдик деб уйламасликлари керак. Учрашув огир булади. Футболда олдиндан хеч нарса деб булмаслигини барчамиз биламиз. Узбекистонга карши уйинда 90 дакикалик жангга тайёр булишимиз керак. Бу бахсда терма жамоамиз галаба козониб, Жахон чемпионати йулланмасини кулга киритишини тилайман.
Ишончим комил, «Озодий»га куплаб мухлислар ташриф буюришади. Ишкибозлар миллий терма жамоани кизгин куллаб-кувватлашлари керак. Агар уйиндан олдин стадион мухлислар билан тулса, биз жахон чемпионати сари жиддий кадам ташлаган буламиз», — деди Обидзода.
Комментарии 0