Бахтир бобоев шларга ишонишда давом этамиз — узбекистон
Бахтиёр бобоев: «ёшларга ишонишда давом этамиз» — узбекистон
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 7-21 январь кунлари БААнинг Шаржа шахрида йигин ташкил этди. Сафардан кайтилгач клубнинг бош директори Бахтиёр Бобоевнинг ушбу йигин хакидаги фикрлари билан кизикдик.
— БАА йигинининг ташкилий жараёнидан коникдингизми?
— Бизнинг делегация Шаржа шахридаги “Radisson blue” мехмонхонасида истикомат килди. Хаммаси юкори савияда булди: яшаш ва овкатланиш учун яратилган шароитлар, машгулот майдонлари ва назорат учрашувлари бизга маъкул келди.
— Машгулотлар давомида аввалдан режалаштирилган иш хажми тулик бажарилдими?
— Умумий хисобда ха. Асосий эътибор олдимизда турган узун мавсумни юкори савияда утказишга етадиган функционал база яратиш ва чизиклар орасидаги богликликни мустахкамлашга каратилган эди. Чунки жорий йилдаги илк расмий учрашувимиз – Чемпионлар лигаси “плей-офф” учрашувига хеч канча вакт колмади.
— Назорат-синов учрашувларидаги асосий эътибор нималарга каратилди?
— Спарринг ракибларимизнинг кучи ва махоратига караб таркибимиздаги барча футболчига имконият беришга харакат килдик. Масалан, Африка миллатларо кубоги турнирига тайёргарлик олиб борган Гана миллий терма жамоаси ва Шотландия чемпионатида 3-уринни эгаллаб турган “Абердин” клубига карши уйинлар футболчиларимиз учун яхшигина мактаб булиб хизмат килади. Кайд этиш керакки, бу икки жамоа функционал ва бошка куплаб жихатлар буйича биздан устун эди. Шу боисдан хам якуни натижа биз учун мухим эмас эди. Шунингдек, Осиё жамоаларига карши кечган бошка назорат учрашувларимизда хам натижага эътибор каратмадик. Энг асосийси, жамоамизнинг ОЧЛ “плей-офф” учрашувига муносиб тайёргарлиги.
— Жамоанинг кайси чизиги Сизни хавотирга солмокда?
— Бу – футбол! Унда хар нарса булиши мумкин. Айтайлик, кимдур жарохат олса ёки касал булиб колса таркибда узгариш килиш ва шакллантирилаётган уйин чизмасини алмаштириш керак булади. Шуларни инобатга олган холда турли услубларни куллаб курдик. Баъзи футболчилар турли чизикларда синаб курилди. Рахбарият доимо жамоанинг уйинини кучайтиришни истайди. Шундай экан, хар бир чизик буйича ишлаш керак.
— “Бунёдкор”нинг янги вакиллари, жумладан легионерлар хакида кандай фикрдасиз?
— Аввало, жамоанинг мухити ва уйин услубига мослашиш учун маълум вакт талаб этилади. Душан Мичич ярим химоячи сифатида хам, марказий химоячи амплуасида хам ёмон харакат килгани йук. Вадим Чемиртан эса биринчи учрашувидаёк гол урди. Олдинги чизикда харакат килган Жавохир Эсонкулов хам яхши таассурот колдирди. Шунингдек, Шахзодбек Нурматов ва Элдор Шомуродов хам голлар уришди. Шундай экан, хужум чизигида узига хос соглом ракобат кутилмокда.
Ёш дарвозабон Дилшод Хамроевнинг хатти-харакатлари хам ёкди. У дарвозада керакли позицияни танлашда, хаводаги тупларга сакрашда, оёклари билан туп тепишда ва стандарт вазиятларида тупга чикишда яхши уйнай олишини амалда курсатди. Умуман олганда, футбол мактабимизда тарбия топаётган ёшларга ишонишда давом этамиз. Ёшлар хам ишончни оклашга харакат килишмокда. Шундай экан, клуб ёшлар билан ишлашда тугри йулни танлаган.
— Кейинги режалар кандай?
— Ушбу хафтада уз кароргохимизда шугулланамиз. Навоийнинг “Кизилкум” клуби билан назорат учрашуви утказамиз. Душанба куни эса жамоа яна БААга йул олади. “Ал-Жаиш” клуби билан буладиган бахсга каратилган тайёргарликнинг сунги боскичи Абу-Даби шахрида олиб борилади. 5 февраль куни Катарга учамиз ва 7 февралда Доха шахрида “плей-офф” учрашувини утказамиз. Яхши тайёргарлик олиб бориб, учрашувни юкори савияда утказишга ва шу оркали мухлисларимизни хурсанд килишга харакат киламиз.
Комментарии 0