Бемаъно пойга худ локомотив ва бундкор очлда нима кила олишди — узбекистон

Бемаъно пойга ёхуд локомотив ва бунёдкор очлда нима кила олишди? — узбекистон

Маррага сунгги булиб келишингизни била туриб пойгада катнашаверармидингиз? Ахир бу галати-ку! Бошка томондан, «Барибир, ютказаман», деб, курашдан тухташ хам нотугри. Аммо энг охирида колиш инсоннинг хамиятига тегади. Алам килади. Клубларимизнинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштироки шунга ухшаш. Имкониятларини била туриб хам пойгага чикишади. Аввал бу ишни факат «Бунёдкор» «уддаларди», энди «Локомотив» хам унинг ёнига кушилди. Бир суз билан айтганда, бемаъно пойга…
Якин-якингача узбек клублари ОЧЛ­да анча ракобатбардош хисобланарди. Тугри, улардан хеч ким голибликни кутмаган. Лекин турнир фаворитлигига асосий даъвогарлар хам уйланиб майдонга тушардилар. Бу йил эса, Гарбий минтакада энг ёмон натижа кайд этгани айнан бизнинг вакиллар булди. Хуш, бунга нима сабаб? Кимга нима етишмади? Хамма хиссиётларни бир четга суриб, шу хакда бироз мулохаза юритсак.
«БУНЁДКОР»
Аслини олганда, «калдиргочлар» йил утгани сари Чемпионлар Лигасида «яхширок» натижа кайд этишмокда. Клуб икки йил мукаддам 1 очко билан гурухда колиб кетган эди. Кейинги сафаргисида курсаткич нисбатан яхшиланди — очколар сони ошди. Бу мавсум эса «Бунёдкор» хатто битта галабага хам эришди. Бир суз билан айтганда, усиш бор. Агар эски рахбарият ва мураббийлар штаби алмашмаганда, бирор 10 йилдан сунг жамоа гурухдан чикканини хам балки курармидик?!
«Бунёдкор»га нима етишмаслигини футболга энди кизика бошлаган мухлис хам айтиб бера олса керак. Сунгги йилларда клуб олдига галабалар эмас, «терма жамоага номзод футболчилар етиштириб бериш» вазифаси куйилгани боис ракобатбардош таркиб деярли колмади. Жамоа иштирокидаги охирги уйинлар хам бунга мисол — дарвозабон Муроджон Зухуровдан бошкаларнинг хеч бири 23 ёшдан катта эмасди. Бундай жамоага нима етишмаслиги мумкин? Албатта, рухий баркарорлик ва огир вазиятлардан чикиб кетиш куникмаси.
Ёшлардан тузилган жамоада бир камчилик кузатилади — голни биринчи булиб уриб олса, кутаринки рухда хужумларни давом эттиради. Аксинча, узи гол утказиб юборган такдирда футболчилар босимни кутара олмай, «синиб» колишади. «Бунёдкор»га сунгги пайтларда айнан ёшларни уз ортидан эргаштира оладиган тажрибали футболчи етишмади. Муроджон Зухуров иложи борича уларга курсатма бериб туришга интилди, аммо ёшларга уз атрофида теппа-тенг, керак булса, купрок югурадиган етакчи керак. Ишонинг, бундай сардор ёнида туриб, баланд овозда курсатмалар берса, хатто силласи куриб, кучи колмаган уйинчи хам борини сафарбар этади.
Миржалол Косимовнинг жамоани кабул килиб олганидан сунг таркиб кучайтирилиши ва тажрибали футболчилар таклиф этилиши хакида гапиргани бежиз эмас. Ёшлар булгани яхши, аммо улар кимдандир урнак олиши шарт. Акс холда, на жамоа ва на уйинчида усиш кузатилади. Косимовнинг узи бир вактлари «Пахтакор»да Хорен Оганесян билан бирга туп суриб, ундан куп нарсалар урганмаганда, шундай савияга чикармиди ёки йук, бахсли масала. Хозирги «Бунёдкор»да ким Шомуродов ва Хамдамовга урнак була олади? Хеч ким. Шундай экан, бу футболчиларнинг вакти келиб кучли чемпионатларда уйнашига умид кила оламизми? Миржалол Косимов Европада уз обрусига эга «Ливерпуль» дарвозасини ишгол этишни уддалаганди. «Бунёдкор» ёшлари эса Осиё жамоаларига гол уришда кийинчиликка дуч келишмокда.
Жамоанинг яна бир муаммоси мураббий билан боглик эди. Албатта, четдан туриб гапириш тугримасдир, аммо оддий мухлис учун хам «Бунёдкор»да мураббий ва футболчилар уртасидаги муносабат рисоладагидек эмаслиги сезилиб колганди. Сергей Лушан куп асабийлашарди, футболчиларидан норози булиб, тез-тез овозини кутарганча курсатмалар берарди. Хатто захирага чиккан уйинчиларига хам майдон четидаёк эътироз билдиришдан узини тиёлмади. Мазкур холат эса клубда ички мухит борасида ишлар силлик кечмаётганини курсатиб турганди. Аслида, бу хакида гапириш унчалик хам шарт эмасдир. Чунки «Бун­ёдкор»да мураббийлар штаби хам узгарди, рахбарият хам. Умид киламизки, ушбу узгаришлар жамоага баркарорлик олиб келади.
«Бунёдкор»да иштиёк, куч ва гайрат борасида хаммаси жойида эди. Тугрисини айтганда, «Ал-Айн»дан учралган сунгги маглубиятни инобатга олмаганда, колган бахсларда «калдиргочлар» енгилган булсалар-да, ёмон уйин намойиш этишмади. Мана шу таркибга икки-уч нафар юкори савиядаги уйинчи кушилса, жамоанинг аввалги мавкеини кайтаришига ишонамиз. Аммо мавжуд муаммоларни хал килиш осон эмас. Энг катта масала — Чемпионлар Лигаси йулланмасини кулга киритиш булса керак. Клуб хозир олий лигада кучли унликка кириш учун курашмокда. Бундай вазиятда ОЧЛдаги иштирок хакида гапириш ортикчадек, гуё. Курамиз, янги мураббийлар штаби нималар килар экан.
«ЛОКОМОТИВ»
ДАВОМИ

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.