Беш йил давомида ахолига транспорт хизматларини курсатиш яхшиланади — узбекистон

Беш йил давомида ахолига транспорт хизматларини курсатиш яхшиланади — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни «Ахолига транспорт хизмати курсатиш хамда шахарлар ва кишлокларда автобусларда йуловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карорни имзолади. Хужжат матни ва унга берилган шарх УзАда эълони килинди.
Карор автотранспорт хизматлари билан таъминлаш сохасини янада такомиллаштириш, худудларни комплекс ижтимоий-иктисодий ривожлантиришга эришиш хамда мамлакат шахар ва кишлокларида ахоли бандлиги муаммоларини хал этишда автотранспорт хизматлари курсатишнинг ролини кучайтириш, йуловчилар ташиш хавфсизлигини ошириш ва атмосферага зарарли ташламаларни кискартириш максадида кабул килинди. Бунинг учун 2017-2021 йилларда шахарлар ва кишлокларда автотранспорт хизматларини янада ривожлантириш дастури тасдикланди.
Бу давр мобайнида 303 та янги йуловчи ташиш йуналиши, улардан 240 тасини (79,2 фоизи) шахар атрофида ва кишлок жойлардан утадиган шахарлараро катновларда очиш назарда тутилмокда. Янги йуналишлар очиш билан биргаликда, асосан автобуслар етишмаслиги туфайли катнов тухтатилган йуналишлар тикланади.
Келгуси 5 йилда 8600 та йуловчи ташиш автомобили, шу жумладан, 5700 та умумий фойдаланишга кулай микроавтобус сотиб олинади.
Автостанциялар, тухташ бекатлари енгил конструкциялардан ва асосан мамлакатимизда ишлаб чикарилаётган арзон материаллардан (металл конструкциялар, сэндвич-панеллар ва шу кабилардан) фойдаланган холда намунавий лойихалар буйича курилади.
Йуловчиларга сифатли хизмат курсатишни таъминлаш максадида автобус ва микроавтобусларнинг ишини масофадан онлайн режимида (GPS) доимий кузатишни.
2018 йилнинг 1 июль санасига кадар Нукус шахри ва вилоятлар марказларида шахар йуловчилар транспортида йул хакини банк пластик карточкасида накд пулсиз тулаш тизимини боскичма-боскич жорий этиш режалаштирилган.
Узбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига таркибий ва институционал узгартириш, хизматлар бозори шаклланиши ва ривожланишига хамда автомобилларда ташиш хавфсизлиги масалаларини хал килиш учун махсус ваколатли давлат бошкаруви органи сифатида йуловчиларга хизмат курсатиш маданияти ва сифатини оширишга йуналтирилган комплекс амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чикилишини ва тизимли асосда амалга оширилишини мувофиклаштириш ва назорат килиш юкланмокда. Узбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ахоли билан веб-сайт, «ишонч телефонлари» оркали мулокотининг амалий механизми таъминланади.
Келгуси 5 йил мобайнида Дастурни молиялаштиришга 840 миллиард сумдан зиёд, асосан «Узавтосаноат-лизинг» ва бошка лизинг компанияларининг маблаглари, тижорат банклари кредитлари, хусусий инвесторларнинг уз маблаглари, шунингдек, махаллий бюджетлар маблаглари хамда конун хужжатларида такикланмаган бошка маблаглар йуналтирилади.
Карорда лизинг компаниялари ва ташувчиларнинг узлари янги сотиб оладиган микроавтобуслар учун Республика йул жамгармасига туланадиган йигим туловидан озод килиниши назарда тутилган.
Четдан келтириладиган ва республикамизда ишлаб чикарилмайдиган, автобуслар ва микроавтобусларнинг ишини онлайн режимида (GPS) мунтазам тарзда масофадан кузатиб боришни, шунингдек, йулкирани накд пулсиз тулаш тизимини жорий этиш учун мулжалланган барча материаллар, асбоб-ускуналар, деталлар божхона туловларидан (божхонада расмийлаштириш йигимларидан ташкари) озод килиниши хам назарда тутилмокда.
Бундан ташкари, юридик шахслар шахар атрофидаги ва вилоятлар ичидаги шахарлараро йуналишларда (кишлок жойларда) автобусларда йуловчилар ташиш хажми буйича ягона солик туловидан озод килинмокда.
Карорнинг амалга оширилиши йуловчилар ташиш хавфсизлигини, йуловчиларга хизмат курсатиш маданияти ва сифатининг юкори даражасини, жамоат транспорти йуналишларидаги транспорт воситалари харакатининг белгиланган жадваллари ва ораликлари маромига риоя этилишини, автотранспортда йуловчилар ташиш сохасида истеъмолчиларнинг хукуклари самарали химоя килинишини хамда ташувчиларнинг молиявий баркарорлигини таъминлашга кумаклашади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.