Бобур боги дустлик боги деб номланади — узбекистон

Бобур боги дустлик боги деб номланади — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Бобур богини Дустлик боги деб аташни таклиф килди. Уз навбатида, шахар марказидаги собик хайвонот боги урнида барпо этилаётган янги бог Бобур номи билан аталади.
«Тошкент шахрининг Мирзо Улугбек туманида Навруз байрами арафасида очиладиган янги бог энди буюк аждодимиз Захириддин Мухаммад Бобур номи билан аталади», — деди Президент сешанба куни Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллигига багишланган учрашувдаги нуткида.
Президент илгари «Узбекенгилсаноат» акциядорлик жамиятига тегишли булган Бобур кучасидаги бинони Республика байналмилал маданият марказига беришни ва уни Дустлик саройи деб номлашни таклиф этди.
«Ана шу бинонинг ёнида жойлашган ва мустакиллик йилларида Республика байналмилал маданият маркази узининг куплаб тадбирларини утказиб келаётган богни «Дустлик боги» деб номлаш таклиф киламан», — деди давлат рахбари.
Комментарии 0