Бобур шодиев пахтакор юкори савиядаги клубга айланади — узбекистон

Бобур шодиев пахтакор юкори савиядаги клубга айланади — узбекистон

Бобур шодиев: пахтакор юкори савиядаги клубга айланади — узбекистон

“Пахтакор” футбол клуби Президенти Бобур Шодиев матбуот анжуманида ОАВ саволларига жавоб кайтарди.
— Жамоага янги футболчиларни олиб келиш масаласини ким хал килади?
Бобур ШОДИЕВ: — Айни дамда жамоа кушиб олишни истаган уйинчилар руйхати бор. Ундан куп футболчилар урин олган. Бирок кимларни олиб келишни факатгина бош мураббий хал килади. Бу масалада унга тулик эркинлик берилган. Хеч ким мураббийлар фаолиятига аралашмайди.
— Клубнинг хозирги пайтда молиявий холати кандай? Хомийлар ким?
Бобур ШОДИЕВ: — Биз барча молиявий имкониятларимизни тугрилаб олдик. Айни дамда молиявий томондан муаммо йук. Барча карзларимизни ёпиб булганмиз. “Пахтакор”да бундан сунг пул билан боглик муаммо булмайди. Хомийларга келадиган булсак, уларнинг барчаси хусусий тадбиркорлар. Холдинг бор ва унинг таркибида бир нечта корхоналар мавжуд. Уларнинг сохаси фармацевтика, сугурта ва бошка фаолият турлари билан боглик. Шубхасиз, юкори даражадаги клуб ташкил киламиз. Cтадион янгидан курилади. Яна клуб базасини тулик таъмирлаш режамиздан урин олган. Бу борада лойихалар урганиб чикилмокда.
— Жасур Абдураимовнинг такдири нима булади?
Бобур ШОДИЕВ: — Жасур Абдураимовнинг каерда ишлаши узига боглик. У биз учун керакли мутахассис. Унга катта рахмат айтамиз. Чунки у жамоани огир вазиятдан олиб чика олди. Биз Абдураимовга клубда ишни давом эттиришни таклиф киламиз.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.