Болалар кулларни ювиш амалитига жалб этилмокда — узбекистон
Болалар кулларни ювиш амалиётига жалб этилмокда — узбекистон
Узбекистоннинг беш худуди — Жиззах, Кашкадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Коракалпогистон Республикаси кулларни совун ёрдамида мунтазас ювиш зарурлиги тугрисидаги ахборот кампаниясига камраб олинди. Акция Халк таълими вазирлиги томонидан БМТ БОлалар жамгармасининг (ЮНИСЕФ) Узбекистондаги ваколатхонаси кумагида утказилди.
ЮНИСЕФ ваколатхонаси хабарига кура, кампанияда мазкур вилоятларнинг айрим жойларида истикомат килувчи 7000 дан зиёд укувчилар ва уларнинг мураббийлари иштирок этди. ЮНИСЕФнинг Узбекистондаги вакили Саша Грауманнинг таъкидлашича, овкатланишдан аввалги кулни совунлаб ювишдек оддий харакат катор хавфли касалликлар, жумладан, пневмания ва диареянинг олдини олади, юкумли диарея хасталикларига чалиниш хавфини 40 фоизга бартараф этади.
ЮНИСЕФ маълумотларига кура, 2015 йилда бутун дунёда хавфсиз ичимлик суви ва санитраия шароитлари булмагани билан боглик юкумли диареяли хасталиклари окибатида 5 ёшгача булган 300 минг бола хаётдан куз юмган. Хар йили 1,7 миллион бола диарея ва пневмания сабабли тугилганидан беш кунгача яшай олмай вафот этади. Хожатхонадан фойдаланган Хар бешинчи одамгина кулларини совунлаб ювади.
Комментарии 0