Чилонзор туманида юз берган муштлашув окибатида бир киши вафот этди — узбекистон

Чилонзор туманида юз берган муштлашув окибатида бир киши вафот этди — узбекистон

Тошкент шахрининг Чилонзор туманида юз берган муштлашув окибатида бир киши вафот этди, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Хабар килинишича, 1 ноябрь куни тахминан соат 23:30 ларда номаълум шахс маст холатда Чилонзор тумани худудида безорилик окибатида фукаро Ш. А.ни уриб, унга огир тан жарохати етказган. Натижада жабрланувчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган, унга “Бош мия очик жарохати, бош мия огир даражали лат ейиши, бош мия эзилиши, чап ён энса суягининг синиши” ташхиси куйилган. Бирок огир тан жарохати туфайли у 2 ноябрь куни шифохонада вафот этган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан утказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни Каскинов Алексей Владимирович содир этганлиги тасдикланиб ушланган.
А. В.Каскиновнинг хатти-харакатлари ЖКнинг 104-моддаси 3-кисми “д” бандига (жабрланувчининг улимига сабаб булган касддан баданга огир шикаст етказиш) кайта малакаланиб, унга нисбатан камокка олиш тарзидаги эхтиёт чораси танланмокда.
Хозирда дастлабки тергов харакатлари давом эттирилмокда, дейилади хабарда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.