Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тугрисидаги конунга узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбе
«дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тугрисида»ги конунга узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбекистон
Конунчилик палатаси томонидан 2009 йил 12 августда кабул килинган
Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъкулланган
1-модда. Узбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда кабул килинган «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тугрисида»ги 415-I-сонли Конунига (Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 120-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда) куйидаги узгартиш ва кушимчалар киритилсин:
1) 2-модда:
иккинчи хатбошиси куйидаги тахрирда баён этилсин:
«дори воситалари — келиб чикиши табиий ва сунъий булган бир ёки бир нечта дори моддалари (субстанциялар) хамда ёрдамчи моддалар асосида хосил килинган, касалликнинг олдини олиш, ташхис куйиш ва даволаш учун куллашга рухсат этилган воситалар. Улар жумласига иммунобиологик, радиофармацевтик ва парафармацевтик препаратлар, гомеопатик, ташхис куйиш ва стерилизация воситалари, шунингдек дори воситаларини ишлаб чикариш ва тайёрлаш учун мулжалланган дори моддалари (субстанциялар) киради»;
ун еттинчи хатбошиси куйидаги тахрирда баён этилсин:
«тиббий буюмлар — касалликнинг олдини олиш, ташхис куйиш ва даволаш учун тиббиётда кулланиладиган буюмлар»;
куйидаги мазмундаги ун саккизинчи, ун туккизинчи ва йигирманчи хатбошилар билан тулдирилсин:
«калбакилаштирилган дори воситаси — таркиби ва (ёки) ишлаб чикарувчиси хакида ёлгон маълумот илова килинган дори воситаси;
сифатсиз дори воситаси — яроксиз холга келган дори воситаси ва (ёки) яроклилик муддати утган дори воситаси;
Узбекистон Республикасида руйхатдан утказилган дори воситаларининг гайриконуний нусхалари — интеллектуал мулк тугрисидаги конун хужжатлари бузилган холда муомалага киритилган дори воситалари»;
2) 7-модданинг иккинчи кисми куйидаги тахрирда баён этилсин:
«Узбекистон Республикасида давлат руйхатидан утказилмаган дори воситаларини, калбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек Узбекистон Республикасида руйхатдан утказилган дори воситаларининг гайриконуний нусхаларини ишлаб чикариш такикланади»;
3) 13-модданинг бешинчи ва олтинчи кисмлари куйидаги тахрирда баён этилсин:
«Калбакилаштирилган ва руйхатдан утказилмаган дори воситаларини, шунингдек Узбекистон Республикасида руйхатдан утказилган дори воситаларининг гайриконуний нусхаларини реализация килиш такикланади.
Сифатсиз дори воситаларини реализация килиш ва улардан фойдаланиш такикланади»;
4) 14-модданинг иккинчи кисми куйидаги тахрирда баён этилсин:
«Сифатсиз ёки калбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек Узбекистон Республикасида руйхатдан утказилган дори воситаларининг гайриконуний нусхаларини Узбекистон Республикаси худудига импорт килиш такикланади».
2-модда. Ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Конун «Халк сузи» газетасининг 2009 йил 18 сентябрдаги 184 (4847)-сонида эълон килинган.
Узбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 17 сентябрь,
УРК-222-сон
(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2009 й., 38-сон, 416-модда)
Комментарии 0