Дори воситаларини чакана сотишни лицензиялаш хокимиятлар томонидан амалга оширилади — узбекистон
Дори воситаларини чакана сотишни лицензиялаш хокимиятлар томонидан амалга оширилади — узбекистон
1 апрелдан фармацевтика фаолиятининг тури — дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишни лицензиялаш Коракалпогистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари томонидан амалга оширилади. Бу Узбекистон Президентининг 14 февралдаги «Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карорида уз аксини топган.
Хужжатда кайд этилишича, утказилган урганиш якунлари дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини оширилган нархларда чакана сотиш фактларини профилактика килиш хамда олдини олиш самарадорлиги пастлиги, ижтимоий ахамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархининг давлат томонидан белгиланган тартибига риоя этишни таъминлаш буйича мавжуд имкониятлардан етарлича даражада фойдаланилмасдан келинаётганидан далолат бермокда.
Бу «дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишни лицензиялашнинг сифат жихатидан янги тизимини жорий этишни, истеъмолчилар хукукларини химоя килишнинг хукукий механизмини, лицензия талаблари ва шартларига риоя этиш устидан назоратни кучайтиришни талаб килмокда».
Карор ижроси устидан назорат бош вазир Абдулла Арипов ва бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев зиммасига юкланди.
Хусусийлаштириш, монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш давлат кумитаси хамда Бош прокуратура хузуридаги Солик, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга карши курашиш департаментига дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдоси билан шугулланувчи ташкилотлар нархнинг давлат томонидан белгиланган тартибига риоя этишини тизимли асосда назорат килиш вазифаси топширилди.
Комментарии 0