Ечл роналдунинг хет-триги реални ярим финалга олиб чикди — узбекистон

Ечл. роналдунинг хет-триги реални ярим финалга олиб чикди — узбекистон
Жуда кескин курашларда остида кечган Европа чемпионлар лигасининг чорак финал боскичидаги яна бир тукнашув якунига етди.
Автогол, кизил карточка, кушимча булимлар, хакамларнинг хатолари, Роналдунинг хет-триги… Ушбу вокеалар учрашувнинг жуда кескин кечганидан далолат бериб турибди.
Учрашувнинг дебютидаёк Анчелотти шогирдлари хисобни очишлари мумкин эди. Алькантаранинг узатмасидан кейин Рибери чап канотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Левандовски якин масофадан йуллаган зарба йулига Марсело гов булди. Кайтган тупни Роббен дарвоза томон тепди. Аммо туп устун ёнидан утиб кетди.
Биринчи булим урталарига кадар мюнхенликлар тупни назоратни килган булсалар-да, аслида «Мадрид» тукнашув такдирини уз ихтиёрида ушлаб турди. Танаффусга кадар Зидан шогирдлари танаффусга кадар бир нечта вазиятларни яратишди. Нойер бошчилигидаги мудофаа чизиги кийин вазиятларда совукконлик билан хавфни бартараф этишга муваффак булишди.
Иккинчи булим бошида «Реал» хужум хакида уйлади. Аммо хавфли вазиятларни «Бавария» ярата бошлади. Дастлаб Роббеннинг зарбасидан кейин буш дарвозага кираётган тупни Марсело боши билан кайтариб колди. Орадан 1 дакика утиб эса Каземиро хатога йул куйди ва уз жарима майдончаси ичида Левандовскини йикитди. Белгиланган пенальтини польшалик хужумчининг узи аник амалга оширди.
Икки уйин натижасига кура хисоб тенглашган булса-да, сафардаги гол эвазига «Мадрид» хамон устунликка эга булиб турганди. Боз устига, учрашувнинг 76-дакикасида Каземиронинг узатмасидан кейин Роналду бош билан Нойер куриклаётган дарвозани ишгол килди. 1:1.
Орадан 2 дакика утар-утмас «Реал» химоячилари ракибга совга такдим килишди. Марказий химоячиларнинг узаро тушунмовчилигидан кейин Рамос уз дарвозасини ишгол килиб куйди. Натижада иккита уйин буйича хисоб мутлак тенглашди.
Жавоб уйинида хакам чунатигидан кизил карточкани олди. Уйиннинг асосий вакти тугашига 6 дакика колганида Кашшаи «Бавария» футболчиси Видални майдондан четлатди ва хатога йул куйди. Чилилик футболчи майдон марказида туп учун курашда Асенсиога нисбатан чакконрок уйнади. Видаль тупни тепганидан кейин «Реал» футболчиси ракиб футболчиси оёгига урилиб йикилди. Хакам иккинчи сарик оркали мюнхенликлар футболчисини майдондан четлатди.
Бир киши кам булиб колганидан кейин Анчелотти купрок химоя хакида уйлашга мажбур булди. Мадридликлар эса устунликдан фойдаланишга харакат килишди. 99-дакикада чап канотдан етказилган узатмага Асенсио жарима майдончаси ичида зарба берди. Нойер якин бурчакка кираётган тупни кайтарди. Эсктра-таймларнинг дастлабкиси якунланаётган пайтда Роналда узининг иккинчи голини уришга муваффак булди. Рамос узатма бераётган пайтда Криштиану офсайдда турганди, лайнсмен буни пайкамай колди.
Иккинчи булимда Марсело майдон марказида тупни эгаллаб, супер юришни амалга оширди — у 3 футболчидан утиб кетиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чикди хамда Роналдуга пас берди. Криштиану буш дарвозани ишгол килди. Хет-трик ва амалда уйин такдири хал булди!
Марко Асенсио бу бахсни голсиз тарк этмади. У химоячиларни алдаб жарима майдончасига кирди ва яккама-яка вазиятда олис бурчакни аник нишонга олди. 4:2.
Шу тарика, Роналду иккита уйинда «Бавария» дарвозасига нак 5та гол уришга муваффак булди. «Реал» эса Европа чемпионлар лигаси ярим финал боскичига йул олди.
ЕЧЛ, чорак финал, жавоб уйини
«РЕАЛ МАДРИД» — «БАВАРИЯ» — 4:2. Асосий вакт — 1:2. Кушимча булимлар — 3:0
18 апреля, 23.45, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: 0:1 – 53, пенальти Левандовски, 1:1 – 76 Роналду, 1:2 – 77, автогол Рамос, 2:2 – 104 Роналду, 3:2 – 109 Роналду, 4:2 – 112 Асенсио.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич, 114), Иско (Васкес, 71), Роналду, Бензема (Асенсио, 64).
Бавария – Нойер, Боатенг, Хуммельс, Алаба, Лам, Видаль, Хаби Алонсо (Мюллер, 75), Алькантара, Роббен, Рибери (Дуглас Коста, 71), Левандовски (Киммих, 88).
Огохлантиришлар: Видаль (5), Каземиро (40), Хаби Алонсо (70), Хуммельс (75), Роббен (101).
Четлатиш: Видаль (84).
Дастлабки уйин – 2:1
Комментарии 0