Еи ташки сисат мутассадиси могерини кочкин рохинжа мусулмонлар лагерига борди — узбекистон

Еи ташки сисат мутассадиси могерини кочкин рохинжа мусулмонлар лагерига борди — узбекистон

Еи ташки сиёсат мутассадиси могерини кочкин рохинжа мусулмонлар лагерига борди — узбекистон

Европа Иттифокининг ташки сиёсат буйича мутасаддиси Фредерика Могерини 19 ноябрь куни Бангладешдаги Кутупалонг кочкинлар лагерида булиб, Мьянмадан кочган рохинжа мусулмонларининг ахволидан хабар олди.
Могерини рохинжа мусулмонлари муаммосини хал этишда халкаро хамжамият Мьянмага босим курсатиш билан бир каторда мулокот утказиш учун кумак бериши лозим, деб айтди:
-Мен факат босим курсатиш керак деб айтмаган булар эдим, бизнинг ёндашувимиз доимо мулокот утказиш учун шароит яратиш хамда уз узидан йук булиб кетмайдиган муаммони хал этишни рагбатлантириш булган. Мен хукумат вазиятни хал этиш учун масъулдир, деб хисоблайман, — деди Могерини Reuters агентлигига.
БМТ хисобларига кура, Мьянмадан Бангладешга кочган рохинжа мусулмонлари сони 400 000 кишига етган. Мьянмада буддистларнинг рохинжа мусулмонларига нисбатан зуравонликлари 25 августда бошланган эди. Amnesty International халкаро ташкилоти 15 сентябрда Мьянмадаги вокеаларни «Шубхага урин йук: бу этник тозалашдир”, деб бахолаган эди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.