Европада мураббийлар чархпалак булиши учун оз фурсат колди — узбекистон

Европада мураббийлар чархпалак булиши учун оз фурсат колди — узбекистон
Келаётган ёз тан олинган мураббийлар учун узига хос «чархпалак» мавсумга айланса, ажабмас. Хар холда, Европанинг куплаб номдор жамоалари янги бошкарувчи кидиришга тушган, айримларида бош мураббийнинг узгариши аник булиб улгурди, хатто. Тугри, бир йил олдингидек катта куламда «айланиш» кузатилмас, аммо еврофутболнинг умумий киёфаси сезиларли даражада узгарса керак, барибир.
«БАРСЕЛОНА»
Мураббий: Луис Энрике
Кетиш эхтимоли: 99 фоиз
Даъвогарлар: Хуан Карлос Унсуэ, Хорхе Сампаоли, Роналд Куман
Луис Энрике март ойи бошидаёк июнгача мулжалланган шартномаси муддатини узайтирмаслигини маълум килди. Лекин испан мутахассиси «ПСЖ»га карши кечган 2та бир-бирига сира ухшаман уйинлар орасида шундай баёнот берганди. Балки у фикридан кайтиб колар хали, тугри, бунинг эхтимоли йук, хисоби. Нима булишидан катъий назар, Энрике уз ворисига ажойиб жамоани мерос колдиради. Тушунарлики, янги мураббий Каталонияда бошкатдан жамоа шакллантириши шарт эмас, шунчаки, мавжуд таркибга бироз сайкал бериб, айрим мурватларни оз-моз бураб куйса, бас. «Барселона» рахбарияти айни шу сабабга кура, четдан «бегона» мутахассис чакиришни истамайди. Колаверса, бундай тажриба самара хам келтирмаган — аргентиналик Херардо Мартино клубни бошкаришда омадсизликка йуликканди. Катта эхтимолки, ёзда жамоа бошкарувини хозирги бош мураббий ассистенти — 49 ёшли Хуан Карлос Унсуэ уз кулига олади. «Барса» рахбарлари бу борада огиз хам очишди, аммо хали расмий хабар берилганича йук. Айтганча, Унсуэ «Сельта»да хам Луис Энрикенинг ёрдамчиси сифатида ишлаганди. Умуман, каталонияликлар бошка номзодларга эътибор каратиб куйишлари хам хеч гап эмас. Мисол учун, хаттоки, Арсен Венгер тилга олинганди.
«АРСЕНАЛ»
Мураббий: Арсен Венгер
Кетиш эхтимоли: 50 фоиз
Даъвогарлар: Томас Тухель, Массимилиано Аллегри, Эдди Хау
Франциялик мутахассис утган куз «Арсенал»да иш бошлаганининг 20 йиллигини нишонлади. Табиийки, у уша вакт купчилик учун нотаниш эди. Энди эса Венгерни танимайдиган, билмайдиган футбол одами йук. Ахир унинг Лондон клубига чукур илдиз отганига анча булди. Бошкача айтганда, Арсен ва «Арсенал» бир-бирига батамом коришиб кетган. Аммо бу хаётда хеч нарса абадий эмас ва иккиси качондир ажрашиши хам та-йин. Бир карашда, хозир хайрлашиш вакти анча якинлашгандек. Зеро, «канонирлар» Венгер эрасидаги энг ёмон мавсумни утказишяпти, фанатлар сабр косаси тобора тулиб бормокда. Колаверса, «Профессор» макомини олган французнинг амалдаги шартномаси хам айнан ёзда тугайди. Хуш, «Арсенал»да мутлак хокимият урнатган мураббий охир-окибат, кетса, унинг урнини ким босади? Номзодлар орасида Томас Тухель («Боруссия» Д.) ва Массимилиано Аллегри («Ювентус») фаворитдек, аммо хар иккиси Лондон клубида ишлаш вариантини катъиян рад этяпти. Аммо биламизки, замонавий футболда бундай рад этишлар хеч нарсани англатмайди.
«ПСЖ»
Мураббий: Унаи Эмери
Кетиш эхтимоли: 40 фоиз
Даъвогарлар: Арсен Венгер, Массимилиано Аллегри
Араб шайхлари аслида Эмери билан узок муддат хамкорлик килишни режалаштиришган. Зеро, баск мутахассисининг «Севилья» бошкарувида евроаренада курсатган кароматлари купчилик катори уларни хам сехрлаб куйганди. Умуман, французларга Чемпионлар Лигасида баланд сакраш учун шундай инсон керак эди. Бирок Эмерининг дебют мавсуми омадсиз утмокда. Биринчидан, «ПСЖ» охирги 5 йил ичида илк марта евротурнирнинг чорак финалидан четда колди. Иккинчидан, Франция лигасида хам кутилмаган муаммоларга йуликди. Шуларни хисобга олсак, парижликлар июнь ойига бориб, Эмерига жавоб беришлари хеч гап эмас. L~Equipe нашри маълумотларига таянсак, шундай такдирда «ПСЖ» бошкаруви Массимилиано Аллегри ёки Диего Симеонега топширилиши мумкин. Шунингдек, «Тоттенхэм» бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг собик клуби радарига тушгани хакида хам гап-сузлар урчиди. Аммо аргентиналик мутахассис Лондондан кетмаса керак-ов… Венгер эса Англия пойтахтидан кетиши мумкин. Француз мутахассиси «Арсенал» билан хайрлашган такдирда хам, фаолиятини давом эттиришни исташи тайин. «ПСЖ» эса унинг учун зур вариант!
«ЮВЕНТУС»
ДАВОМИ
Комментарии 0