Фото мак иккинчи орзудаги лайнер — узбекистон

Фото мак иккинчи орзудаги лайнер — узбекистон

Фото: мак иккинчи орзудаги лайнер — узбекистон

Узбекистон хаво йуллари Миллий авиакомпанияси авиапарки иккинчи Boeing 787?8 Dreamliner лайнери билан тулди. Сиэтлдан 12 соат атрофида кунишсиз парвозни амалга оширган янги самолёт шанба куни 11:30 да Тошкент аэропортига кунди.
Биринчи Орзудаги лайнер етиб келганидан буён икки ой муддат утди. Амалий жихатдан янги хисобланган хаво кемасини бошкаришни узлаштириб олган Boeing 787 парвоз отряди самолётни мустакил равишда олиб келди.
Boeing 787 нинг фойдаланишга топширилиши Узбекистон фукаролик авиацияси ва йуловчиларимизга хизмат курсатишда янги давр бошланганидан далолат беради, — таъкидлади МАК бош директори Валерий Тян пойтахт аэропортида утказилган брифингда. — Айни пайтда, бу авиаторларимиз зиммасига улкан масъулиятни юклайди.
Boeing президенти Рэймонд Коннер сентябрь ойида Тошкентга килган ташрифи чогида Миллий авиакомпания яна учта Орзудаги лайнерни харид килиш буйича келишувга эришганини маълум килган эди. Бу сафар уриндиклари сони оширилган 787?9 модификацияси сотиб олинади. МАК уриндиклар орасидаги масофа кенгрок булган, дисплейлари каттарок ва бошка кулайликларга эга лайнерларга буюртма беришни режалаштирган.
Узбекистон хаво йуллари 5 сентябрдан Boeing 787 дан тижорий максадда фойдаланишни бошлаб юборди. Биринчи рейс 9 сентябрь куни Олмаотага амалга оширилди. Айни пайтда мазкур самолёт Дубай, Дехли, Истамбул, Тель-Авив, Олмаота, Москва ва бошка шахарларга парвоз килмокда.
Иккинчи Орзудаги лайнер фойдаланишга топширилиши билан МАК мазкур турдаги самолётлар билан бошка мамлакатларга хам рейсларни амалга оширади. Жумладан, келгуси йилдан Нью-Йоркка кунишсиз парвозлар йулга куйилади. Валерий Тяннинг сузларига кура, хисоб-китобларга биноан парвоз муддати 16 соатни ташкил этади.
Фото

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.