Фото хаво шарининг илк синов парвози муваффакиятли якунланди — узбекистон

Фото: хаво шарининг илк синов парвози муваффакиятли якунланди — узбекистон

12 август куни Чорвок сув омбори (Тошкент вилоятининг Бустонлик тумани) худудида янги иссиклик аэростати синов режимида хавога кутарилди.
«Газета. uz» мухбири хаво шарининг муваффакиятли парвозига гувох булди. Бирок кучли шамол туфайли у хавода узок муддат кола олмади. Аэронавтика федерацияси раиси Тохир Солиевнинг таъкидлашича, бу парвоздан олдинги тайёргарлик булиб, уни ишга тушириш ва назорат технологиясини узлаштиришга каратилган.
«Хаммаси меъёрида кечди, барча хавфсизлик коидалари ва техникаларига риоя килинди. Бу синов парвози эди, бирок барча ишлар бошлаб юборилган. Бу янги давр рамзига айланади», — деди у.
ICTEXPO 2017 кургазмасидан кейин парвоз ускунаси нафакат тижорий максадларда, балки Узбекистонда хавода сузишни ривожлантириш учун хам кулланилади.
Хаво шари беш каватли уй баландлигида булиб, саватига турт нафар йуловчи ва учувчи сигади. Ёнилги мажмуаси таркибидан кун давомида парвоз килиш учун етарли 4 та газ баллонидан (хар бири 80 л пропан сигимига эга) иборат.
Биринчи расмий парвоз 23 август куни пойтахтнинг Учтепа туманида булиб утади. Хаво шари 19 сентябрда ICTEXPO 2017 кургазмаси очилиши куни «Узэкспомарказ» Миллий кургазма мажмуаси павильони узра хавога кутарилади.
Кайд этиш жоизки, анъанавий ICTEXPO Ахборот технологиялари миллий кургазмаси иштирокчилари 5-ракамли янги чодир павильонида 10?40 км м. майдонга эга кушимча стендларга онлайн буюртма беришлари мумкин. Ташкилий кумитанинг сунгги маълумотларига кура, 14 августда павильонда 170 кв. м. буш майдон колган.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.