Футбол узбекистон дания грузия ва арманистон билан уйнайди — узбекистон

Футбол: узбекистон дания, грузия ва арманистон билан уйнайди — узбекистон
Футбол буйича Узбекистон терма жамоаси 21?24 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида укув-машгулот йигини доирасида Дания U-23 ва Грузия жамоалари билан уртоклик учрашувларини утказади, деб хабар килди Узбекистон футбол федерацияси.
Миллий терма жамоа 22 январь куни 17:00 да (Тошкент вакти билан) Дубайдаги The Sevens Stadium стадионида Даниянинг 23 ёшгача ёшлар термасига карши уйнайди. 23 январь куни эса Узбекистон грузиялик футболчилар билан учрашади.
Жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян хозирча термага жалб килинадиган уйинчиларнинг дастлабки руйхатини эълон килгани йук.
Эслатиб утамиз, 12 февраль куни Узбекистон Туркиянинг Анталия шахрида Арманистон термаси билан уртоклик уйинини утказади.
2018 йили Россияда булиб утадиган жахон чемпионати Осиё саралаш боскичи бешинчи туридан сунг Узбекистон 9 очко билан, А гурухида учинчи погонанини эгаллаб турибди. Эрон (11) ва Жанубий Корея (10) биринчи ва иккинчи уринларни банд этган.
Комментарии 0